Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги вазиятдан келиб чиқиб, Ўзбекистон фуқароларига “зарур эҳтиёт чораларини кўриш, алоҳида зарурат бўлмаганда кўчага чиқмаслик, шунингдек, одамлар кўп тўпланадиган жойларга боришни чеклаш”ни тавсия қилди. Бу ҳақда дипломатик ваколатхонанинг мурожаатида айтилади.
Шунингдек, ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга вақтинчалик масофавий таълим форматига (онлайн) ўтиш тавсия қилинди.
Бундан ташқари, Ўзбекистон фуқаролари консуллик ёрдами ёки маслаҳатларига муҳтож бўлган тақдирда, Москвадаги элчихонанинг консуллик бўлимига мурожаат қилишлари мумкинлиги таъкидланди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!