7 февраль куни Ўзбекистоннинг янги бош консули Абдураҳмон Маҳмудов Россиянинг Санкт-Петербург шаҳрига етиб келди, деб хабар бермоқда “Дунё” ахборот агентлиги.
Қайд этилишича, 37 ёшли бош консул Наманган давлат университети (бакалавр) ва Тошкент давлат юридик университети (магистратура)ни тамомлаган. Дипломат жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри судида, Ташқи ишлар вазирлиги тузилмасида турли лавозимларда ишлаган. 2019−2023 йилларда Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонасида биринчи котиб, сўнгра маслаҳатчи бўлиб фаолият юритган.
У 2019 йилдан 2024 йилгача Санкт-Петербургдаги бош консулликни бошқарган Алишер Бабаев ўрнига тайинланди.
Маълумот учун, бош консулликнинг округига Россиянинг Шимоли-Ғарбий минтақалари — Карелия Республикаси, Коми Республикаси, Архангельск, Вологда, Калининград, Ленинград, Мурманск, Новгород, Псков вилоятлари, Санкт-Петербург шаҳри ва Ненец автоном округи киради.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!