МЧЖ раҳбари Қашқадарё вилояти Кўкдала туманидаги иссиқлик тармоғини таъмирлашга йўналтирилган 934,4 миллион сўм маблағни ўзлаштирган. Бу ҳақда Бош прокуратура департаменти хабар берди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда “С-ТҲ.” МЧЖ масъул шахслари ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, тумандаги ижтимоий соҳа объектларининг иситиш тизимида бажарилган қурилиш-таъмирлаш ишларида расмий ҳужжатларга амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали жами 934,4 млн сўм бюджет маблағларини ҳамда ушбу ижтимоий соҳа объектларини иситиш учун олиб келинган 79 тонна кўмирни талон-торож қилганликлари аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!