$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

“Ўзбекнефтгаз” “заправка”ларда К5 экологик синфига мос АИ-80 русумидаги импорт автобензини сотувга чиқарилди

13:20 / 04.02.2023

Аввал эълон қилинганидек, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан республика аҳолиси эҳтиёжларини сифатли автобензин билан таъминлаш мақсадида, акциядорлик жамияти тасарруфдаги Бухоро нефтни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқарилаётган маҳаллий маҳсулот билан бир қаторда, тайёр маҳсулотлар ҳам импорт қилинмоқда.

Жорий йилнинг январь ойида “Татнефть” (Россия) компанияси томонидан ишлаб чиқарилган АИ-80-К-5 автобензинни импорт қилиш бўйича келишувга эришилиб, TANEKO заводидан жами 50 минг тонна АИ-80 К5 русумдаги автобензини юклаб берилган.

АИ-80 автобензинга бўлаётган талабнинг ортиб бораётганлигини ҳисобга олиб, тақчиллик, узилишлар ва АЁҚШлардаги навбатларнинг олдини олиш мақсадида, 4 февраль кунидан бошлаб Жамият тасарруфидаги АЁҚШлар орқали импорт қилинган АИ-80 К5 русумли автобензин сотувга чиқарилди.

Товар-хомашё биржасида АИ-80 К5 русумли автобензиннинг бошланғич нархи бир тоннаси учун 7 миллион 168,3 минг сўм, “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли АЁҚШларда истеъмолчиларга сотиладиган якуний нархи бир литри учун 6 000 сўмни ташкил этмоқда.

Февраль ойида “Татнефть” компаниясидан қўшимча 50 минг тонна АИ-80-К-5 автобензини харид қилиниши режалаштирилмоқда.

Маълумот учун: Жамият томонидан жорий йилнинг январь ойида “Газпром” компанияси томонидан ишлаб чиқарилган 5 минг тонна АИ-80-К-5 русумли автобензин харид қилиниб, АЁҚШлар орқали республикамиз истеъмолчилари учун реализация қилинди.


Бу ҳам қизиқ

2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

2 200 мегаватт қувватга эга 6 та қуёш ва шамол станцияси лойиҳаси танловга чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда умумий қуввати 2 200 мегаватт бўлган 6 та қуё…
15:36 / 16.10.2026
Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

“Бугун АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Ма…
09:09 / 17.10.2026
UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF Ўзбекистонда болаларни зўравонликдан ҳимоя қилишга қаратилган қонунни олқишлади

UNICEF’нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари вазифасини бажарувчи Жоффри Ижумба болаларни зўравонликнинг барча шаклларид…
10:28 / 16.10.2026
Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашганимдан хурсандман. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу, с…
09:11 / 16.10.2026
Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Қизил китобга киритилган бир дона Тян-Шан қўнғир айиғи ва уч дона ёввойи тўнғизни о…
09:57 / 18.10.2026
“Рус Тайсони”, Денис  Бойцов вафот этди

“Рус Тайсони”, Денис Бойцов вафот этди

Рус боксчиси Денис Бойцов, “Russian Tyson” лақаби билан танилган боксчи 40 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Орёл вилояти жисмоний…
14:13 / 17.10.2026
Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда Ўзбекистон халқаро энергетика ҳамкорлигида ўз…
15:20 / 16.10.2026
Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ўзбекистонда иш жойидаги тазйиқ, зўравонлик ва камситишга қарши миллий дастур бошланди

Ходимларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш ва кўрилган чораларни кузатиш механизмлари йўлга қўйилади.
09:14 / 16.10.2026
Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар жалб этилади

Чекка ҳудудлардаги мактабларга ёш мутахассислар жалб этилади

Чекка ҳудудлардаги мактабларда хорижий тилларни, жумладан, шарқ тилларини ўқитиш сифатини ошириш мақсадида “Teach for Uzbeki…
09:19 / 16.10.2026
Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Энди Янги Тошкент учун лойиҳангизни тез ва осон таклиф қилишингиз мумкин.
12:44 / 17.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!