$
12632.22 UZS
22.05
134.39 UZS
-0.85
13478.58 UZS
-48.35
27° Кечаси 14°

“Ўзэнергоинспекция” мансабдори 50 минг доллар пора билан ушланди

11:28 / 29.12.2023

“Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси 50 минг АҚШ доллари миқдорида пора олаётганда қўлга олинди. Бу ҳақда Бош прокуратура маълум қилди.

Кеча, 28 декабрь куни “Ўзэнергоинспекция” Бухоро вилояти бошқармаси мансабдор шахси С.А. “I.G.A.S.” МЧЖга қарашли АЁҚШда ўтказилган текшириш якуни бўйича мазкур шохобча фаолиятини тиклаб бериш, “B.A.Y.Q.” МЧЖга қарашли АЁҚШга фаолиятини амалга ошириш учун лицензия бериш, 2024 йилда назорат органлари томонидан текшириш эълон қилинганда, унга олдиндан хабар бериш эвазига 100 000 АҚШ доллари пора талаб қилган. У Бухоро шаҳар туғруқ комплекси ёнида кимёвий ишлов берилган 50 000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтида ушланган.

Мазкур ҳолат бўйича С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 210-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибида ушланган.

Ҳозирда мазкур жиноят иши бўйича Бухоро вилояти прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

“Ҳурматли тадбиркорлар! Агарда фаолиятингиз давомида назорат қилувчи органлар томонидан пора талаб қилиш ҳолатлари аниқланган ҳолларда тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилишингиз сўралади”, дейилади хабарда.

Шунингдек, Бош прокуратура пора бериш, яъни давлат органи мансабдор шахсига мазкур мансабдор шахснинг ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни бажариши ёки бажармаслиги эвазига бевосита ёки воситачи орқали моддий қимматликлар бериш ёки уни мулкий манфаатдор этиш ҳам жиноят ҳисобланишини эслатиб ўтган.


Бу ҳам қизиқ

Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Ғазода қурбон бўлган ОАВ ходимлари сони 142 нафарга етди

Яна бир ОАВ ходими ва унинг ўғли Исроил ҳужумлари қурбони бўлди.
17:37 / 30.04.2024
Индонезияда Руанг вулқони отилди

Индонезияда Руанг вулқони отилди

Қайд этилишича, у тутун ва кул устунини 19 километр баландликка улоқтирган.
14:02 / 30.04.2024
АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

АҚШ Ойга ҳарбий кучларини жойлаштирмоқчими?

Америка расмийсининг қайд этишича, бундай даражага эришиш деярли имконсиз.
10:31 / 01.05.2024
Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 1 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 1-май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғ…
02:14 / 01.05.2024
Франциядаги Олимпиада пайтида чиқиндичилар иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

Франциядаги Олимпиада пайтида чиқиндичилар иш ташлаш билан таҳдид қилмоқда

Bш ташлашлар 14-16 май, 22-24 май ва 1 июлдан 8 сентябргача бўлиб ўтиши мумкин.
12:49 / 01.05.2024
Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Шавкат Мирзиёев Туркия вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди

Вице-президенти Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган.
18:07 / 01.05.2024
Кексалар учун пиёда юриш фойдали

Кексалар учун пиёда юриш фойдали

Бунга асосан камҳаракатлик сабаб бўляпти.
10:20 / 01.05.2024
Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Францияда маҳбуслар сони рекорд даражада ошди

Бу ҳақда “Report.az” хабар берди.
11:10 / 01.05.2024
Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Венесуэлада талабаларнинг Фаластинни қўллаб-қувватлаш митинги бўлиб ўтди

Юзлаб талабалар шаҳарнинг марказий кўчаларидан бири бўйлаб юриш қилган.
14:34 / 01.05.2024
Брадикардия қандай касаллик?

Брадикардия қандай касаллик?

Брадикардия - бу юракнинг бир дақиқа давомида 60 тадан кам қисқариши ҳисобланади.
10:34 / 01.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!