Бугун, 21 декабрь куни соат 15:20 да Тошкент вилояти, Пискент тумани, “Култепа” МФЙда жойлашган паррандачилик фермаларининг бирида ёнғин содир бўлаётганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажлари соат 15:33 да воқеа жойига етиб бориб, ҳозирда ёнғинни бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Вазият тўлиқ назоратга олинган.
Дастлабки маълумотларга кўра фуқароларни куйиш тан-жароҳати олиш ва ҳалок бўлиш ҳолатлари бўйича маълумот келиб тушмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!