$
12101.84 UZS
53
153.75 UZS
0.87
13811.83 UZS
70.13
31° Кечаси 18°

Попда ўрмон хўжалиги мансабдорларининг коррупсион фаолияти фош қилинди

09:00 / 04.02.2026

Жорий йилнинг январь ойи бошида тузилган ишчи гуруҳ томонидан ўрмон хўжалиги ерларидан мақсадли фойдаланиш борасида Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигига тегишли ҳудудларда текширув ишлари ўтказилди.

Унга кўра, муассаса мансабдор шахсларининг ўз вазифаларига совуққонлик билан ёндашувлари натижасида – хўжалик ер майдонларини ижарага олган 5 нафар тадбиркор томонидан тегишли ташкилотлар рухсатисиз, ўзбошимчалик билан бино ва иншоотлар қурилиб, ер участкасининг ихтисослашуви ўзгартирилиши оқибатида давлат манфаатларига жиддий зарар етказилган.

Бундан ташқари, 460 нафар ижарачилардан-ижара пуллари ундирилмаганлиги оқибатида давлат манфаатларига 1 млрд 480 млн сўм зарар етказилган.

Энг ачинарлиси, ўрмон хўжалиги мансабдорлари айрим ижарачилар билан тил бириктириб, 2023–2025 йиллар давомида жами 5356 метр/куб норуда материалларни ноқонуний қазиб олиб, давлатга 1 млрд 322 млн сўмлик зарар етказишган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят Кодексининг 193, 196-1, 207 ва 229-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалигининг бўлим ўрмон бегиси муқаддам хўжалик балансида бўлган ва кейинчалик туман ҳокимлиги захирасига қайтарилган ерлардан 20 сотих қисмини танишлари орқали, Чуст туманида яшовчи, 1998 йилда туғилган фуқарога турар-жой сифатида расмийлаштириб бериш эвазига 15 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Сўнгра тезкор тадбир давом эттирилиб, ушбу пул маблағидан 500 АҚШ долларини олган вақтида Давлат кадастрлар палатасининг Поп туман филиали мутахассиси ушланган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Поп ихтисослаштирилган давлат ўрмон хўжалиги директори вазифасини вақтинча бажарувчи шахс хизмат мавқеидан фойдаланиб, ер участкаларини электрон онлайн-аукцион орқали ижарага бериш тартибини бузган ҳолда, маҳаллий тадбиркорга хўжалик балансидаги 50 сотих ер майдонини шартнома асосида ижарага бериш эвазига 10 минг АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланади.

Ҳозирда унга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Афсуски, ушбу мансабдор шахс муқаддам бир неча бор судланган бўлишига қарамасдан, берилган имкониятлардан тўғри фойдаланмаган.



														
														Бугун, 25 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 25 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

25-ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ24 июль соат 20:00 дан 25 июль соат 20:00 гача
16:11 / 24.07.2026

														
														Саудия шаҳзодаси Лондондаги меҳмонхонада вафот этди

Саудия шаҳзодаси Лондондаги меҳмонхонада вафот этди

Саудия Арабистони қироллик оиласи аъзоси, 29 ёшли шаҳзода Абдуллоҳ бин Фаҳд бин Абдуллоҳ бин Абдулазиз бин Жаллавий Ол Сауд …
14:10 / 24.07.2026

														
														ОТМларга кириш тестлари якунланди: энди йўналиш танлаш бошланади

ОТМларга кириш тестлари якунланди: энди йўналиш танлаш бошланади

Давлат олий таълим ва касбий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун ўтказилган 2026 йилги тест синовлари 23 июль куни тўлиқ…
14:01 / 24.07.2026

														
														Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Мадраҳимова вафот этди

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Мадраҳимова вафот этди

Таниқли раққоса, балетмейстер, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Насиба Мадраҳимова 23 июль куни 80 ёшида вафот этди. Бу …
13:56 / 24.07.2026

														
														Тошкентнинг Миробод туманидаги Шаҳрисабз кўчасида БРТ (тезкор автобус тизими) йўлагини қуриш ишлари бошланади.

Тошкентнинг Миробод туманидаги Шаҳрисабз кўчасида БРТ (тезкор автобус тизими) йўлагини қуриш ишлари бошланади.

24 июль соат 01:00 дан 9 август соат 23:00 гача Шаҳрисабз–Миробод–Шота Руставели айланма чорраҳасидан Амир Темур шоҳ кўчаси …
10:15 / 24.07.2026

														
														Бугун, 24 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 24 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

24-ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ23 июль соат 20:00 дан 24 июль соат 20:00 гача
17:09 / 23.07.2026

														
														Ўзбекистонда ҳар икки қарздордан бири даромадининг ярмидан кўпини қарзга сарфламоқда

Ўзбекистонда ҳар икки қарздордан бири даромадининг ярмидан кўпини қарзга сарфламоқда

Марказий банк ўтказган сўровнома Ўзбекистонда қарз юки аҳолининг катта қисми учун долзарб муаммога айланганини кўрсатди. Қар…
15:13 / 23.07.2026

														
														Аномал иссиқда ёпилган боғча ходимларига иш ҳақи тўлиқ тўланади

Аномал иссиқда ёпилган боғча ходимларига иш ҳақи тўлиқ тўланади

Ўзбекистонда аномал иссиқ кунларда ёпилган боғча ходимларига иш ҳақи тўлиқ тўлаб берилади. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таъ…
14:31 / 23.07.2026

														
														ЖЧдан кейин икки ўзбекистонлик футболчининг нархи кескин ошди

ЖЧдан кейин икки ўзбекистонлик футболчининг нархи кескин ошди

Жаҳон чемпионатидаги муваффақиятли иштирок Ўзбекистон миллий терма жамоасининг икки футболчиси — Беҳруз Каримов ва Жаҳонгир …
11:34 / 23.07.2026

														
														Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди

Ўзбекистонга саёҳатларга қизиқиш 54 фоизга ошди

Ўзбекистонга саёҳатларга бўлган глобал қизиқиш ўсишда давом этмоқда. Халқаро туризм компанияси Expedia Group маълумотларига …
10:55 / 23.07.2026

Бу ҳам қизиқ

Миграция агентлигидан 13,6 млрд сўм ундирилади

Миграция агентлигидан 13,6 млрд сўм ундирилади

Ижтимоий тармоқларда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг собиқ ходимларини ишга тиклаш ва улар фойдасига пул ундириш чорал…
11:56 / 23.07.2026
Ўзбекистондаги музейлардан 500 дан ортиқ экспонат йўқолди

Ўзбекистондаги музейлардан 500 дан ортиқ экспонат йўқолди

Фарғона ва Сирдарё вилоятларидаги давлат музейларида ўтказилган хатлов давомида 500 дан ортиқ экспонат етишмаётгани аниқланд…
09:59 / 24.07.2026
Рубио: “АҚШ Украинадаги можарони ҳал қила оладиган ягона мамлакат”

Рубио: “АҚШ Украинадаги можарони ҳал қила оладиган ягона мамлакат”

“Қўшма Штатлар ўзини Украинадаги можарони тугатишга қодир ягона мамлакат деб ҳисоблайди”, – деди Давлат котиби Марко Рубио.
15:45 / 22.07.2026
Бугун, 24 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун, 24 июль куни қандай об-ҳаво кузатилади?

24-ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ23 июль соат 20:00 дан 24 июль соат 20:00 гача
17:09 / 23.07.2026
Сўнгги йилларда олий даражадаги 52 та ташриф доирасида 213 миллиард долларлик 1 минг 617 та инвеститсия лойиҳаси бўйича келишувларга эришилган. Лекин

Сўнгги йилларда олий даражадаги 52 та ташриф доирасида 213 миллиард долларлик 1 минг 617 та инвеститсия лойиҳаси бўйича келишувларга эришилган. Лекин

Эндиликда “йўл хариталари” Ҳисоб палатаси ва Ташқи ишлар вазирлиги томонидан юритилиши белгиланди.
16:41 / 21.07.2026
Британия иммигрантлар учун виза олиш тартибини ўзгартирди

Британия иммигрантлар учун виза олиш тартибини ўзгартирди

Буюк Британия иммиграция тизимини тўлиқ рақамлаштириб, жисмоний иммиграция ҳужжатлари ўрнига E-Виса тизимини жорий этди.
10:34 / 23.07.2026
Хитой Беларус ва Ўзбекистон билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга чақирди

Хитой Беларус ва Ўзбекистон билан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликни кучайтиришга чақирди

Хитой ташқи ишлар вазири Ван И Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилоти Ташқи ишлар вазирлари йиғилиши доирасида Бела…
09:32 / 24.07.2026
Ўзбекистон соғлиқни сақлаш рейтингида топ-50 таликка кирди

Ўзбекистон соғлиқни сақлаш рейтингида топ-50 таликка кирди

Ўзбекистон Numbeoънинг Health Care Index рейтингида 101 та давлат орасида 49-ўринни эгаллади. Мамлакат 64,4 балл билан Марка…
15:44 / 24.07.2026
2030-йилги Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этиши мумкин

2030-йилги Жаҳон чемпионатида 64 та жамоа иштирок этиши мумкин

Бу ҳақда Жанубий Америка футбол конфедератсияси президенти Алежандро Домингес ўзининг Х саҳифасида маълум қилди. Унинг сўзла…
17:27 / 21.07.2026
Йиғилишда иқтисодий барқарорлик учун энг муҳим масалалардан бири – инфлятсия муҳокама қилинди.

Йиғилишда иқтисодий барқарорлик учун энг муҳим масалалардан бири – инфлятсия муҳокама қилинди.

Давлатимиз раҳбари бозорда товар ва хизматлар таклифини кўпайтириш орқали инфлятсияни жиловлаш вазифаси қўйилганини эслатди.
16:46 / 21.07.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!