$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Португалияда 30 ёшли ит Гиннес рекордлар китобига киритилди

11:36 / 04.02.2023

Португалияда яшовчи Боби лақабли ит тарихдаги ўз турининг энг кекса вакили сифатида Гиннеснинг рекордлар китобига киритилди. “Sky news” хабарига кўра Боби ҳозирда 30 ёшу 268 кунлик.

Алентежу мастифи (ит тури) 1992 йил 11 майда туғилган ва деярли бутун умрини Португалиянинг ғарбий соҳилидаги Кокейрос қишлоғида ўтказган. Унинг ёши Лейрия муниципалитетининг (ўзини ўзи идора қилувчи орган) ветеринария хизмати ва давлат ветеринария маълумотлар базасининг ёзувлари билан тасдиқланган.

Итнинг эгаси Лиунель Коштанинг Гиннес рекордлар китоби мутахассисларига айтишича, кучукча Боби мўъжизавий тарзда ўлимдан қутулиб қолган. Унинг ака-укалари туғилгандан кейин дарҳол чуқурга тириклайин кўмилган, чунки аллақачон оилага тегишли жуда кўп итлар бўлган. Бобини кейинчалик Лиунель ва унинг укаси кўзлари очилгунча катталардан яширган, шундан кейин маҳаллий одатга кўра, кучуклардан қутулишнинг иложи бўлмаган.

Бобининг эгаси сўзларига кўра, у ҳеч қачон занжир ёки боғични билмаган ҳовли ити бўлган, у бошқа ҳайвонлар, жумладан мушуклар билан яхши тил топишади, ҳалигача эса жуда очиқ ва дўстона. Кексалик туфайли ит кўриши ёмонлаша бошлаган ва сўнгги пайтларда кўп дам олади. 2018 йилда Боби нафас олиш муаммолари туфайли ҳайвонлар касалхонасига ётқизилиши керак эди. Алентежу шаҳрида яшовчи мастиф итларнинг ўртача умр кўриш муддати 12-14 йил, аммо Коштанинг сўзларига кўра, Бобининг онаси 18 йил яшаган, итларнинг яна бири 22 ёшга этган.

Рекордлар китобидан олдинги узоқ умр кўрган рекордчи Австралия жануби-ғарбидаги Виктория штатида 29 йил яшаган ва 1939 йилда оғир касаллик туфайли эвтаназия (аҳволи оғир узоқ вақт сурункали касалликлар билан оғриб келаётган беморларда маълум восита ва ҳаракатлар орқали ўлимни тезлаштириш) қилинган чўпон ит Блью эди. Унинг ёши ҳам ҳужжатлар билан тасдиқланган.

Гиннеснинг рекордлар китоби бу одамлар ва ҳайвонларнинг рекорд даражадаги ютуқлари, ноёб табиат ҳодисалари, шоу-бизнес, оммавий ахборот воситалари ва маданиятнинг ажойиб ютуқлари ҳақидаги маълумотларни очиб берувчи йиллик қўлланма.

Биринчи марта 1955 йилда Ирландиянинг Гиннес пиво компаниясининг буйруғи билан нашр этилган. Бу ғоя Ирландия ва Британия пабларига ташриф буюрувчилар учун у ёки бу ҳодисанинг қайд этилиши бўйича ўзаро келишмовчиликларни ҳал қилиш учун нуфузли манба яратиш ғояси билан чиққан Хью Биверга тегишли эди.


Бу ҳам қизиқ

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистонда йўлбарс ҳужуми оқибатида 19 ёшли йигит ҳалок бўлди

Покистоннинг Лаҳор шаҳридаги фермада боқилаётган йўлбарс 19 ёшли ишчига ҳужум қилди. Оғир жароҳат олган йигит шифохонада ваф…
10:28 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!