$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Президент Шавкат Мирзиёев аҳоли ҳаёти ва саноат лойиҳалари билан танишиш мақсадида Бекободга келди

17:41 / 12.08.2022

Бекободда бўлиб турган Президент Шавкат Мирзиёей Ўзбекистон металлургия комбинатидаги янги лойиҳалар билан ҳам танишди.

Шаҳарнинг иқтисодий-ижтимоий ривожида Ўзбекистон металлургия комбинатининг ўрни катта. Унинг таркибида ўнлаб корхоналар, ижтимоий муассасалар борлиги айтилиб комбинатда 11 минг киши ишлаши таъкидланди.

Шу боис унинг фаолиятини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда дейилади хабарда. Сўнгги йилларда қатор инвестиция лойиҳалари амалга оширилган, янги цехлар ишга туширилиб олдингилари модернизация қилинганлиги айтилди.

Улардан бири навли прокат мажмуаси бўлиб қарийб 5 миллион долларлик лойиҳа эвазига бу ерга хориждан термо-мустаҳкамлаш линияси келтирилиб, жорий йил февралда ишга туширилган, бу орқали йилига 500 минг тонна А500-А800 маркали арматура ишлаб чиқариш қуввати яратилган.

Давлат раҳбари комбинатга ташрифи чоғида ушбу мажмуани кириб кўрди, лойиҳанинг иқтисодий самарадорлиги билан қизиқди.

Аввало, термо-мустаҳкамлаш жараёнида кимёвий моддалар тежалгани ҳисобига арматура таннархи камайган. Йилига 300 миллион долларлик импорт ўрнини тўлдириш ҳисоб-китоб қилинган.
Яна бир муҳим жиҳати, бу арматура халқаро ДИН стандарти сертификатини қўлга киритган. Энди ушбу маҳсулотни Европага экспорт қилиш режалаштирилган.

Президент комбинатдаги яна бир муҳим лойиҳа - Қуюв прокат мажмуасининг қурилиш майдонида бўлди.

672 миллион евролик ушбу лойиҳа натижасида йилига 1 миллион тонна пўлат листлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади. Мазкур лойиҳа ишга тушгач, комбинат қувватлари 2 бараварга ошиши айтилган.
Бугунги кунда мажмуа учун темир йўл ва автомобил йўли қурилиши якунланиб, темир-бетон конструкциялари ўрнатилмоқда. Италиянинг "Danieli" компанияси томонидан зарур ускуналар келтирилмоқда. Уни 2024 йилда ишга тушириш режалаштирилган.

Давлатимиз раҳбари буни жадаллаштириш ва корхонани кафолатланган хомашё билан таъминлаш зарурлигини таъкидлади.

Ўз вақтида бу комбинат учун 800-900 минг тонна иккиламчи қора металлни қайта ишлаш етарли эди. Лекин бугунги кунда иқтисодиётимизда қора металлга бўлган талаб 4 миллион тонна. Унинг ҳам 50 фоизи импорт ҳисобидан қопланмоқда. Шунинг учун бу корхонани тезроқ ишга туширсак, иқтисодиётимизга катта манфаат беради, - деди Шавкат Мирзиёев.

Давлат раҳбари ушбу лойиҳада иштирок этаётган Туркиянинг "Renaissance Heavy Industries" ва Италиянинг «Даниели» компаниялари раҳбарлари билан ҳам суҳбатлашди.


Бу ҳам қизиқ

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Собиқ вазир иши: Венгрияда ўрмон ва омборлардан 19,5 млн доллар топилди.

Венгрияда собиқ бош вазир Виктор Орбан ҳукуматида ишлаган вазирга нисбатан коррупция иши бўйича ўтказилган тинтувларда ўрмон…
17:37 / 15.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкентда учта ёлғон хабар фош этилди: жанжал саҳналаштирилган, хавф ҳақидаги маълумотлар тасдиқланмаган

Тошкент шаҳрида ижтимоий тармоқларда тарқалиб, аҳоли орасида хавотир уйғотган учта ҳолат ички ишлар органлари томонидан ўрга…
15:39 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026
Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

Ўзбекистон халқаро инвестициявий арбитраж ишида ғалаба қозонди

2026 йил 26 октябрь куни Инвестициявий низоларни ҳал этиш бўйича халқаро марказ (ICSID) арбитраж трибунали Туркия фуқароси М…
09:39 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!