$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Путин ҳарбий хизматга чақирув тўғрисидаги фармонни имзолади

11:36 / 31.03.2023

Президент Владимир Путин ҳарбий хизматга чақириш тўғрисидаги фармонни имзолади, ҳужжат мамлакатнинг ҳуқуқий ахборот расмий порталида эълон қилинди.

Қарорда айтилишича, чақирув 1 апрелдан 15 июлгача бўлиб ўтади, қуролли кучлар сафига 147 минг кишини жалб этиш режалаштирилган. Муддатли ҳарбий хизматчиларнинг ёши 18 ёшдан 27 ёшгача бўлади.

Худди шу фармон билан президент “ҳарбий хизмат муддати тугаган” аскарлар, матрослар, сержантлар ва бригадирларни ишдан бўшатиш тўғрисида қарор қабул қилди.

2022 йилнинг баҳорида 134 минг нафар, 2022 йилнинг кузида эса 120 минг кишини ҳарбий хизматга олиш режалаштирилган эди.

Давлат Думаси Мудофаа қўмитаси раҳбари Андрей Картаполов баҳорги кампанияда хизматга чақирилганлар Россиянинг янги субъектлари – ДХР, ЛХР, Запорожье ва Херсон вилоятларига юборилмаслигига ишонтирган. Унинг қайд этишича, ушбу ҳудудларда муддатли ҳарбий хизматга чақирув баҳор фаслида ўтказилмайди.

Март ойида Давлат Думасига чақирув ёшини ҳозирги 18-27 ёш ўрнига 21-30 ёшга кўтариш тўғрисидаги қонун лойиҳаси киритилди. Унинг муаллифлари, жумладан, Картаполов ва унинг биринчи ўринбосари Андрей Красов чақирув ёшини 2026 йилдан бошлаб оширишни таклиф қилган. Шу билан бирга, қонун лойиҳаси 18 ёшдан бошлаб хизматга ихтиёрий равишда боришга ҳам рухсат беради.

2022 йил декабрь ойида мудофаа вазири Сергей Шойгу чақирув ёшини 30 ёшгача ошириш, шу билан бирга, у қуролли кучлар сонини 1,5 миллион ҳарбий хизматчига кўпайтиришни ҳам таклиф қилди, улар орасида 695 мингга яқин шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар бўлиши керак. Ўшанда Путин ташаббусни қўллаб-қувватлаган.


Бу ҳам қизиқ

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШ қуролларини харид қилишни молиялаштирмайди

Польша Украина учун АҚШда ишлаб чиқарилган қурол-яроғ ва ҳарбий техникаларни харид қилишга ҳозирча маблағ ажратмайди. Бош ва…
10:17 / 14.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!