$
12699.14 UZS
84.07
162.16 UZS
0.14
14847.83 UZS
93.24
36° Кечаси 24°

Қарийб 100 кг гиёҳвандлик воситалари ноқонуний савдосининг олди олинди

10:32 / 25.03.2025

Давлат хавфсизлик хизматининг Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ички ишлар органлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Сариосиё туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган, муқаддам судланган шахс тожикистонлик наркокурерлар томонидан Узун тумани ҳудудидаги хуфия жойга қолдириб кетилган 82 кг 478 гр “опий” моддасини олиб, маҳаллий фермер хўжаликларидан бирининг нотурар биносига яшириб қўймоқчи бўлган вақтида ушланган. Аниқланишича, у 2 минг АҚШ доллари хизмат ҳақи эвазига, тожикистонлик наркосавдогарнинг кўрсатмасига асосан ушбу гиёҳвандлик воситасини келгусида белгиланган жойга етказиб бериши керак бўлган.

ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида Наманган вилоятининг Косонсой туманида ўтказилган тезкор тадбирда, 2001 йилда туғилган шахс синтетик гиёҳвандлик воситаларини “закладка” тарзида жойлаштираётган вақтида қўлга олинган.

Шунингдек, у ўз қайнонасининг яшаш хонадонида нарколаборатория ташкил қилганлиги аниқланиб, тинтув тергов ҳаракатлари давомида ушбу манзилдан 9 кг 450 гр “Мефедрон” синтетик гиёҳвандлик воситаси ашёвий далил сифатида олинган. Бундан ташқари, мазкур фуқаро томонидан мижозларга сотиш мақсадида хуфия жойларга қолдирилган жами 595 гр “Мефедрон” моддаси ҳам тегишли тартибда расмийлаштириб олинган.

Бошқа ҳолатда эса Россия Федерациясидан халқаро почта жўнатмалари орқали бошқа товар номи остида пластик идишда юборилган 7 кг 313 гр синтетик каннабиноид аналоги бўлган “5-Fluro-ADB” гиёҳванд моддасини қабул қилиб олганларида Тошкент шаҳрида вақтинча яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда Қашқадарё вилоятида туғилган 2 нафар шахс ДХХ ва Божхона қўмитаси ходимлари томонидан қўлга олинган. Аниқланишича, улар WhatsApp мессенжери орқали танишган номаълум профиль эгаси топшириғига кўра, 500 АҚШ доллари эвазига ушбу ажал оғусини Тошкент шаҳридан Самарқанд вилоятига етказиб беришлари керак бўлган.

Шундан сўнг, тезкор тадбир давом эттирилиб, мазкур наркотик моддани Самарқанд вилоятида қабул қилиб олган вақтларида Пастдарғом туманида яшовчи, 2001 ва 2002 йилларда туғилган 2 нафар фуқаро ҳам ушланган.

Улардан бирининг Самарқанд шаҳридаги хонадони кўздан кечирилганда, синтетик гиёҳвандлик воситаларини тайёрлаш учун мўлжалланган яширин лаборатория ташкил қилинганлиги маълум бўлган.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.



														
														15 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

15 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 22-24 даража илиқ, кундузи 37-39 даража иссиқ бўлади.
23:10 / 14.07.2025

														
														Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси қидирувда юрган навбатдаги жиноятчини ушлади

Интерполнинг Ўзбекистондаги бюроси қидирувда юрган навбатдаги жиноятчини ушлади

Айбланувчи маблағларни талон-торож қилишда айбланмоқда
21:15 / 14.07.2025

														
														Бахтиёр Саидов хитойлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

Бахтиёр Саидов хитойлик тадбиркорлар билан учрашув ўтказди

Учрашувда бир қатор лойиҳалар муҳокама қилинди
20:39 / 14.07.2025

														
														Зилемхан Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

Зилемхан Ҳайдаров янги лавозимга тайинланди

У Президент администрациясида бошқарма бошлиғига айланди
19:37 / 14.07.2025

														
														Саида Мирзиёевага ўринбосарлар тайинланди

Саида Мирзиёевага ўринбосарлар тайинланди

Ҳилола Умрова вазирликдан олинди.
17:27 / 14.07.2025

														
														АОКА фаолияти тугатилди

АОКА фаолияти тугатилди

Президент фармони билан унинг асосида Миллий контент ишлаб чиқарувчи марказ ташкил этилади.
16:33 / 14.07.2025

														
														Бухорога замонавий 25 та автобус олиб келинди

Бухорога замонавий 25 та автобус олиб келинди

Жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш мақсадида Бухоро вилоятига янги автобуслар харид қилинди.
15:24 / 14.07.2025

														
														Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтган лифтлар “яшил”, “мовий”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтган лифтлар “яшил”, “мовий”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Фойдаланиш учун хавфли (қизил рангли) маълумот ёрлиғи берилган лифтдан фойдаланиш тақиқланади.
12:54 / 14.07.2025

														
														Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,5 млн.дан ошди

Ўзбекистонда аҳолига тегишли автомобиллар сони 4,5 млн.дан ошди

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистон Республикасида жисмоний шахсларга …
12:50 / 14.07.2025

														
														Тошкентда ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди

Тошкентда ноқонуний дори воситалари савдоси фош этилди

Давлат хавфсизлик хизмати ҳамда Божхона идоралари ҳамкорлигида Тошкент шаҳрида тезкор тадбир ўтказилди.
11:27 / 14.07.2025

Бу ҳам қизиқ

Беларус президенти Эммануэл Макронга табрик йўллади

Беларус президенти Эммануэл Макронга табрик йўллади

У мактубида француз халқига тинчлик ва осойишталик тилади
20:06 / 14.07.2025
Доналд Трамп расмий ташриф билан Буюк Британияга боради

Доналд Трамп расмий ташриф билан Буюк Британияга боради

Қирол Чарлз III буни юқори даражадаги ташриф бўлади деб ҳисобламоқда
22:58 / 14.07.2025
Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилмоқда?

Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилмоқда?

Ўзбекистонда суғуртанинг қайси тури кўпроқ қўлланилиши маълум қилинди.
15:06 / 13.07.2025
Саида Мирзиёевага ўринбосарлар тайинланди

Саида Мирзиёевага ўринбосарлар тайинланди

Ҳилола Умрова вазирликдан олинди.
17:27 / 14.07.2025
Эрон президенти Исроил ҳужумлари натижасида яраланган

Эрон президенти Исроил ҳужумлари натижасида яраланган

Бу ҳақда ишончли форс манбалари хабар бермоқда
21:30 / 13.07.2025
Бухорога замонавий 25 та автобус олиб келинди

Бухорога замонавий 25 та автобус олиб келинди

Жамоат транспорти хизматлари сифатини ошириш мақсадида Бухоро вилоятига янги автобуслар харид қилинди.
15:24 / 14.07.2025
“Қалпоқ” юмористик жамоаси актёри ҳаётдан кўз юмди

“Қалпоқ” юмористик жамоаси актёри ҳаётдан кўз юмди

Бу ҳақда жамоа асосчиси Раҳмонали Суропов маълум қилди
18:29 / 13.07.2025
Абдуқодир Ҳусанов тезлик бўйича АПЛда энг яхшиларидан бири деб топилди

Абдуқодир Ҳусанов тезлик бўйича АПЛда энг яхшиларидан бири деб топилди

У мазкур кўрсаткич бўйича бир қатор юлдузларни ҳам ортда қолдирди
22:32 / 13.07.2025
Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтган лифтлар “яшил”, “мовий”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Ўзбекистонда техник кўрикдан ўтган лифтлар “яшил”, “мовий”, “сариқ” ва “қизил” тоифаларга ажратилади

Фойдаланиш учун хавфли (қизил рангли) маълумот ёрлиғи берилган лифтдан фойдаланиш тақиқланади.
12:54 / 14.07.2025
Залужний: “Украина урушга узоқ муддат бардош бера олмайди”

Залужний: “Украина урушга узоқ муддат бардош бера олмайди”

“Украина эскириш можаросига дош бера олмайди”, – деди Украина Қуролли кучларининг собиқ бош қўмондони, Украинанинг Лондондаг…
14:19 / 14.07.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!