Қаршида “Афросиёб” поезди ёш болани босиб кетди.
Мазкур воқеа 2022 йил 9 сентябрда соат 15:33 да Косон тумани, “Қўнғиртоғ” МФЙ, Каманди қишлоғида “Қарши—Мароқанд” темирйўл йўналишида қатновчи “Афросиёб” тезюрар поезди билан содир бўлган.
Келтирилишича, 2019 йилда туғилган А.Т. 9-сентябр куни ҳудуддаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотига олиб келинган.
Куннинг иккинчи ярмида А.Т. назоратсиз қолдирилиши натижасида боғчадан чиқиб, темирйўл ҳудудига бориб қолган.
Бола поезд йўлидан ўтаётганида “Афросиёб” тезюрар электропоезди уни босиб кетган. Олинган жароҳатлар оқибатида бола вафот этган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан вилоят мактабгача таълим бошқармаси ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!