“Ҳудудгазтаъминот” АЖ Бошқарув раиси топшириғи билан бўлиб ўтаётган тезкор назорат тадбирлари давомида тизим ходимлари орасидаги қинғирлик фош этилган.
“Ҳудудгаз Қашқадарё” газ таъминоти филиали комплаенс назорат тузилмалари, ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари билан ҳамкорликда Қашқадарё вилоятининг Деҳқонобод туманида суюлтирилган газ таъминотидаги қонунбузилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича ўрганиш ўтказилган.
Жорий йилнинг 12 декабрь куни туман суюлтирилган газ хизмати таъминотчи-чилангари Н.Б. ҳамда махсус автотранспорт воситаси ҳайдовчиси А.Н. “Тоғайтемир” МФЙ истеъмолчиларига етказиб берилиши лозим бўлган 100 дона маиший газ баллонларни мазкур маҳаллада истиқомат қилувчи фуқаро Б.Х.нинг хонадонида ташкил этилган “бункер”га тушираётгани аниқланган. Хонадон кўздан кечирилганда олиб келинган баллонлардан ташқари яна 101 та бўш маиший газ баллонлар борлиги маълум бўлган.
Бу ҳақда “Ҳудудгазтаъминот” АЖ матбуот хизмати маълум қилди.
“Ҳолат юзасидан далолатнома тузилиб, барча ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ФВБга тақдим этилди”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!