$
11809.82 UZS
-29.77
140.68 UZS
0.26
13569.48 UZS
0.13
31° Кечаси 18°

Қашқадарёдаги янги завод йилига 3,6 млрд метр куб табиий газни қайта ишлайди

16:57 / 25.12.2021

Бугун, 25 декабрь куни Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятидаги “Uzbekistan GTL” заводига ташриф буюрди ва мажмуа бўйлаб юриб, технологияларни кўздан кечирди.

Заводнинг қиймати 3 миллиард 420 минг АҚШ доллари, бинолар майдони 135 гектар. Қурилишда бир вақтнинг ўзида 13 мингдан ортиқ муҳандис ва ишчилар қатнашган.

Қайд этилишича, бундай йирик мажмуа шу пайтгача жаҳонда фақат 4 та давлатда – Қатар, Нигерия, Жанубий Африка Республикаси ва Малайзияда барпо этилган, холос.

Заводда Япония, Корея, Сингапур, АҚШ, Германия, Италия, Буюк Британия, Россия, Хитой каби 24 та давлатдаги 130 га яқин етакчи корхоналарда тайёрланган 10 мингдан зиёд ускуналар ўрнатилган. Технологик ечимлар, ускуна ва жараёнларни қўллаш учун 140 та халқаро лицензия ва патентлар олинган.

Завод йилига 3,6 миллиард метр куб табиий газни қайта ишлаб, 307 минг тонна авиакеросин, 724 минг тонна дизель ёқилғиси, 437 минг тонна нафта, 53 минг тонна суюлтирилган газ тайёрлаш қувватига эга. Яна шундай технологик имконият борки, мажмуа бешта режимда ишлай олади. Қайси маҳсулотга кўпроқ буюртма бўлса, шунга мослашиб, ўша товар ҳажми оширилади.

Президент мутасаддиларга геологик қидирув ишларини чуқурлаштириб, бу ердаги заводлар учун хомашё захирасини кенгайтириш бўйича кўрсатмалар берди.

– Бу тармоқда ҳали режаларимиз кўп. Уларга кафолатланган хомашё керак. Илгари конни топдик – сотдик. Ҳозир ўзимизда қайта ишлаб, халқимизга манфаат келтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Келажакда бу ердаги маҳсулотларга талаб ошиб боради. Дунё “яшил иқтисодиёт”га ўтаяпти. Шунинг учун янги геофизик ускуналардан фойдаланиб, геологик тадқиқотларни чуқурлаштириш керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

Бундай улкан иншоотнинг ишлаши учун, албатта, катта ҳажмда энергия зарур. Заводда бу борада мустақил тизим барпо этилган. Яъни, иш жараёнида ҳосил бўладиган буғдан йилига 650 миллион киловатт-соат электр энергияси олинади. Бу орқали завод ўзини ўзи электр билан таъминлайди. Шунингдек, яқиндаги Шўртан газ-кимё мажмуаси ва энди қуриладиган корхонага ҳам қувват етказиб беради. Бунинг эвазига тежалган электр энергияси хонадонлар ва тадбиркорларга йўналтирилади.

Давлат раҳбари, бундан ташқари, Тошкент, Навоий, Фарғона, Бухоро вилоятлари ва Устюртда яна 5 та кимё технологик кластери ташкил этилаётгаини маълум қилди.

Шунингдек, замонавий лаборатория, техник сув таъминоти иншооти ҳам кўздан кечирилди.

Завод атрофида ишлаб чиқаришни сателлит асосида ривожлантириш, ишчилар учун уй-жойлар, спорт ва маданият масканлари қуриш бўйича кўрсатмалар берилди.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда бугун  ҳаво +37 даражагача исийди

Ўзбекистонда 22-сентабр куни бироз булутли об-ҳаво кузатилади. Ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда Ўзбекистон Гидрометеорологи…
16:36 / 21.09.2026
Китоб ўқиганларга пул тўланади

Китоб ўқиганларга пул тўланади

Сингапур ҳукумати аҳолини ижтимоий тармоқларда узоқ вақт ўтказишдан қайтариш ва китоб ўқишга рағбатлантириш мақсадида янги д…
09:31 / 18.09.2026
Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёдаги музликлар йўқолиб бормоқда — тадқиқот

Марказий Осиёда сув захиралари ва тоғ музликлари массаси камайиб бормоқда. Тадқиқотларга кўра, минтақадаги музликлар тўплана…
12:13 / 20.09.2026
Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

Инстаграм ва Фаcебоок бутун дунё бўйлаб ишламай қолди

5-март куни Мета компаниясига тегишли Фаcебоок, Мессенгер ва Инстаграм ижтимоий тармоқларида бутун дунё бўйлаб кенг кўламли …
11:31 / 21.09.2026
Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга телефон импорти саккиз ойда салкам 20 фоизга ошди

Ўзбекистонга импорт қилинган мобил телефонлар сони 2026-йилнинг январь–август ойларида 3,26 миллион донани ташкил этди. Бу к…
10:28 / 21.09.2026
Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Берлин сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси ғалаба қозонди

Германия пойтахти Берлинда 20-сентабр куни бўлиб ўтган штат сайловида Элиф Эралп етакчилигидаги Сўл партияси энг кўп овоз ол…
10:33 / 21.09.2026
“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

“Йил ўқитувчиси” танлови ғолиблари аниқланди

Педагоглар ўртасида Президент ташаббуси билан жорий этилган “Йил ўқитувчиси” танловининг ғолиблари аниқланди.
10:22 / 20.09.2026
Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармаси собиқ бошлиғига жиноят иши қўзғатилди

Тошкент шаҳар солиқ бошқармасининг собиқ бошлиғи Юнусжон Насимжоновга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, иш судга оширилган. Бу…
15:58 / 21.09.2026
Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги Алишер Қодиров баёнотларига муносабат билдирди

Маданий мерос агентлиги «Миллий тикланиш» демократик партияси раиси Алишер Қодировнинг агентлик фаолияти, айрим маданий меро…
15:19 / 21.09.2026
ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

ЙПХ инспектори ўлимига сабабчи бўлган вояга етмаганга нега 2 йил 4 ой жазо берилгани изоҳланди

Тошкентда БМW автомобилида ЙПХ инспекторини уриб юбориб, унинг ўлимига сабаб бўлган вояга етмаган Д.Т.га 2 йил 4 ой муддатга…
09:51 / 21.09.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!