Тошкент вилояти Қибрай туманида кредит маблағи эвазига харид қилинган жиҳоз ва ускуналарни сотиб юборилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент маълум қилди.
Қибрай туманида “I.G.” МЧЖни норасмий бошқариб келган фуқаро Ш.Ж. АТБ “Микрокредитбанк” Тошкент вилояти филиали кредит бўлими бошлиғи Ў.М. билан ўзаро тил бириктириб, МЧЖ раҳбари Ш.нинг хабардорлигисиз қалбаки ҳужжатлар асосида ушбу банк филиалидан айланма маблағларни тўлдириш учун 1 млрд сўм кредит олади. Кейин ушбу кредит маблағини талон-торож қилиб, банк манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш), 189-моддаси (савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш) ва 205-моддаси (ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!