Душанбадан сешанбага ўтар кечаси Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларидаги аҳоли шимол қутб ёғдуларига гувоҳи бўлишган.
Юқоридаги тасвир шундоққина Қорақалпоғистонга чегарадош қўшни Манғишлоқ (Мангистау) вилоятида кўринган шимол қутб ёғдуси тасвирлари.
Қорақалпоғистоннинг Қораўзак шаҳарчасидан бўлган канал кузатувчиси ҳам Мўйноқ тумани билан чегарадош ҳудудларда шунга ўхшаш осмон ранглари кўрганини тасдиқлади.
Душанбадан сешанбага ўтар кечаси қуёш плазмасининг магнитосферага зарб билан урилиши сайёранинг жуда ҳам паст кенгликларида қутб ёғдулари кўринишига, 9 баллик экстремал “қизил” хавф даражасида магнит бўронини қўзғатганди.
Шунингдек, шимол қутб ёғдулари Сочидан Италиягача кўринган. Орол денгизи атрофида яшайдиган шимолликлар ҳам бу ҳодисага гувоҳи бўлишган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!