Қозоғистоннинг Туркистон вилоятида 22 ёшли қиз узилган лола билан суратга тушиб, суратни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди, дея хабар бермоқда “Казинформ”.
Қайд этилишича, бу гуллар Қизил китобга киритилганбўлиб уларни териш мумкин эмас.Шундан сўнг ижтимоий тармоқлар орқали полиция ходимлари Греиг лоласини терган Ордабаси қишлоғида яшовчи фуқарони топган.
“Туркистон вилояти полицияси Греиг лолаларини томоша қилиш учун келган аҳоли ва меҳмонларга “Қизил китоб”га киритилган ўсимликларни илдизи билан суғориш учун жавобгарлик қонунда назарда тутилганлигини эслатади”, — дейилади Туркистон вилояти ИИБ матбуот хизмати хабарида.
Натижада қиз ушбу ҳолат учун 11 миллион тенге(24,4 минг АҚШ доллари) миқдорда жаримага тортилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!