16 октябрь куни Қозоғистоннинг Манғистау областида содир бўлган аянчли ЙТҲ оқибатида Ўзбекистоннинг олти нафар фуқароси ҳалок бўлди, яна тўрт нафари шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда маҳаллий полиция хабар берди.
Унга кўра, Jac русумли енгил автомобиль чегарадаги ўтиш жойида, йўл четида тўхтаб турган MAN юк машинасига келиб урилган.
“Машинада жами 10 киши бўлган. Улардан тўрт нафари Бейнеу районидаги марказий шифохонага ётқизилган. Жабрланганларнинг аҳволи ўртача оғирликда. Беморларга керакли муолажалар тўлиқ ҳажмда кўрсатилмоқда. Ҳодиса оқибатида 6 киши ҳалок бўлди”, — дея хабар берган Манғистау области ички ишлар бошқармаси.
ЙТҲ қатнашчилари бўлган автомобиллар Ўзбекистонда рўйхатга олинган ҳамда ҳалок бўлганларнинг барчаси Ўзбекистон фуқаролари экани аниқланган. Улар Россия Федерациясидан Ўзбекистонга қайтаётган бўлган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Шунингдек, Ўзбекистоннинг Ақтау шаҳридаги Бош консуллигига хабар берилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!