“Россия ва Украина 30 декабрь куни ҳарбий асирларини алмашди, Россия томони 150 кишини қайтарган”, – дея хабар берган Россия Федерацияси мудофаа вазирлиги.
Бундан аввал, 2024 йил январида 195 нафар россиялик ҳарбий асир 195 нафар украинга алмашилган эди. РФ мудофаа вазирлигидагилар ҳозирда россиялик аскарлар Беларус ҳудудида бўлиб турганини маълум қилган.
Вазирликка кўра, Украинага ҳам 150 киши қайтарилган, аммо Зеленский уйга 189 украиналик қайтгани ҳақида хабар берган, улар қаторида — “Азовстал”, Чернобил АЭС ва Змеиний оролини ҳимоя қилган ҳарбийлар, шунингдек, Мариупол тинч аҳолиси вакили бўлган икки киши ҳам бор.
Россия Федерацияси мудофаа вазирлигининг маълум қилишича, алмашув БАА воситачилигида амалга оширилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!