Қозоғистонда ўрмон ёнғинлари сунъий интеллект ёрдамида аниқланади. Бу ҳақда “Zakon.kz” хабар берди.
Қайд этилишича, буни Экология ва табиий ресурслар вазири Эрлан Нисанбаев 2024 йил 12 февраль куни Мажлисда бўлиб ўтган ҳукумат соатида маълум қилган.
Вазирнинг сўзларига кўра, ўрмон хўжалигида рақамлаштиришни жорий этиш орқали ўрмон ёнғинларини барвақт аниқлаш лойиҳаси Президент ҳузуридаги рақамлаштириш комиссияси томонидан маъқулланган.
“Сунъий интеллектдан фойдаланган ҳолда дастурий таъминотнинг тегишли техник тавсифлари ишлаб чиқилди. Лойиҳа доирасида мамлакатимиз ўрмонлари ҳудудида ёнғинларни эрта аниқлаш ва тезкор қарор қабул қилиш, мониторинг қилиш бўйича ягона Вазият марказини ташкил этиш режалаштирилган.
Ўтган йили “Эртис ўрман” қўриқхонаси ва “Кўкшетау” миллий боғида ҳам бундай тизим жорий этилди. “Бурабай” миллий боғи ва “Медеу” табиат боғида ҳам шундай тизимлар мавжуд. “Бурабай” миллий боғида жорий этилган тизим ўз самарасини кўрсатди. Масалан, авваллари ўрмон ёнғинларининг ўртача майдони 80 гектарни ташкил этган бўлса, тизим жорий этилгандан сўнг у 1,5 гектарга камайди”, - дейди Эрлан Нисанбоев.
Унга кўра, ёнғинлар радиуси 30 км.гача бўлган махсус кузатув камералари орқали аниқланади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!