ФВВ Қозоғистон Республикасининг Қизилорда вилоятида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берди.
2026 йил 22 август куни соат 06:47 да Қозоғистон Республикаси, Қизилорда вилояти, КАЗ06 давлат аҳамиятидаги “Қорабутак-Қизилорда-Чимкент” автомобиль йўлининг 1831-1836 км.да Бирказан туманида ҳаракатланган “Нехиа-2” автомобили va “Камаз” русумли юк автомобиллари тўқнашиши натижасида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Nexia-2 автомобили салонида бўлган 3 нафар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари воқеа жойида вафот этган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги масъул вазирлик va идоралар билан биргаликда ишчи гуруҳ тузган ҳолда, ушбу бахтсиз ҳодиса оқибатида вафот этганларни Ватанга олиб келиш va уларнинг оила аъзоларига ҳар томонлама ёрдам кўрсатиш бўйича барча зарур чораларни кўрмоқда.
Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг масъул ходимлари Қозоғистонлик ҳамкасблари билан доимий алоқада бўлиб, бахтсиз ҳодисани келиб чиқиш сабабларини ўрганиш бўйича ҳамкорлик ишларини олиб бормоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!