$
12012.30 UZS
-32.42
₽
145.33 UZS
-0.13
€
13466.99 UZS
-58.03
31° Кечаси 18°

Қуролли Кучлар академияси генерал-майори вафот этди

10:09 / 16.09.2023

Маълум қилинишича, жорий йилнинг 15 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академияси ҳарбий илмий-амалий ишлаб чиқиш маркази катта илмий ходими, ҳарбий фанлар номзоди, профессор, истеъфодаги генерал-майор Александр Владимирович Шишлянников оғир касалликдан кейин 73 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

А.В.Шишлянников 1950 йил 3 ноябрда Тошкент шаҳрида туғилган. Унинг ҳарбий таржимаи ҳоли ҳақиқий жанговар офицер ва генералнинг йўлидир.

1971 йил Тошкент олий танк қўмондонлик билим юртини тамомлагандан сўнг, Чехословакиядаги Марказий қўшинлар гуруҳи ва Германиядаги Ғарбий қўшинлар гуруҳи қисмларида хизмат қилган. 1993-1995 йилларда Тожикистон Республикаси мудофаа вазири лавозимида фаолият юритган.

У бутун умрини Қуролли Кучлар сафида хизмат қилишга бағишлади.
30 йилдан ортиқ ҳақиқий ҳарбий хизмати давомида Александр Владимирович унинг барча босқичларини босиб ўтди: танк билим юрти курсантидан тортиб, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари академиясининг тезкор санъат ва умумий тактика кафедраси бошлиғигача, Тожикистон Республикасининг биринчи мудофаа вазири, лейтенантдан-генералгача.

Шунингдек, кўп йиллик ҳалол, виждонан хизмати ва меҳнати учун Александр Владимирович юксак давлат мукофотлари, жумладан 3 та орден ва 50 дан ортиқ медал ҳамда эсдалик нишонлари билан тақдирланган. Мамлакатимиз Қуролли Кучларининг жанговар тайёргарлигини оширишдаги хизматлари, ҳарбий фанни шакллантириш ва ривожлантиришга қўшган улкан ҳиссаси учун 2019 йилда Александр Владимирович Шишлянников Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг фармонига мувофиқ, “Дўстлик” ордени билан тақдирланган.


Бу ҳам қизиқ

Роналду 300 млн доллар даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши кутилмоқда

Роналду 300 млн доллар даромад билан дунёнинг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши кутилмоқда

“Ал-Наср” ҳужумчиси Криштиану Роналду 2026/2027-йилги мавсумда дунёнинг энг кўп даромад топувчи футболчиси бўлиши кутилмоқда…
15:35 / 19.10.2026
Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбек алифбосидаги тўртта ҳарфнинг ёзилиши ўзгартирилади

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбосини такомиллаштиришга қаратилган қонунни имзолад…
15:06 / 21.10.2026
Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкентда курер билан жанжаллашган ресторан ходими 5 суткага қамалди

Тошкент шаҳридаги “Брассериэ Парк” ресторани олдида 17 ёшли курер билан жанжаллашиб, уни ҳақорат қилган эркак 5 суткага маъм…
10:48 / 20.10.2026
Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхободда Озарбайжон ва Туркманистон вакиллари билан учрашди

Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрида ғамхўрликка муҳтож болаларга ёрдам кўрсатувчи хайрия жамғармаси витсе-президенти Огулжаҳон А…
16:02 / 21.10.2026
Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 73 турдаги маҳсулот сифатсиз деб топилди

Ўзбекистонда 2026-йилнинг дастлабки саккиз ойида лаборатория текширувларидан ўтказилган 558 номдаги маҳсулотнинг 73 таси бел…
11:38 / 20.10.2026
21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

21 октябрь — ТАРИХ ИЗЛАРИДА

Тарихдаги муҳим воқеалар
08:34 / 21.10.2026
“Комага тушган” Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди

“Комага тушган” Ким Чен Ин омма олдида кўриниш берди

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин миясига қон қуйилгани ва комага тушгани ҳақидаги тасдиқланмаган хабарлар тарқалганидан сўн…
11:31 / 20.10.2026
Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Икки вилоятда қарийб 5,5 кг опий мусодара қилинди

Самарқанд ва Хоразм вилоятларида ўтказилган тезкор тадбирлар давомида жами 5 килограмм 527 грамм опий моддаси мусодара қилин…
09:45 / 21.10.2026
Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд ва Наманганда умра зиёратини ваъда қилиб, пул талаб қилган икки шахс ушланди

Самарқанд шаҳри ва Наманган вилоятида фуқароларни умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан пул талаб қилган икки шахс уш…
16:07 / 20.10.2026
Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди

20-октабр куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
16:22 / 19.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!