“Росселхознадзор”нинг хабар беришича, Россия 21 октябрдан бошлаб Қозоғистондан гуллар олиб киришни чеклайди.
Қайд этилишича, гуллар Россияга асосан Қозоғистон органлари томонидан берилган фитосанитария сертификатлари орқали келади. Қозоғистон эса гулларнинг асосий қисмини Нидерландия, Полша ва Белгиядан қайта экспорт қилмоқда.
Бироқ ушбу мамлакатларнинг тегишли идоралари маҳсулот хавфсизлигини таъминлаш учун тегишли даражада назорат ўрнатмаган. Импортни тўхтатиш 43 та ҳолатда ғарб гул трипси аниқлангани билан боғлиқ. Бу ҳашарот Россия ҳудудида тарқалишига йўл қўйилса, иқтисодий зарари 11,5 миллиард рублдан ошиши мумкин.
Шунингдек, Қозоғистон парламенти депутати Айдарбек Хожаназаров Бош вазир Олжас Бектеновдан Россия маҳсулотларини Қозоғистон ҳудуди орқали транзит қилиш тарифларини қайта кўриб чиқиш ва “Росселхознадзор” устидан ушбу ташкилот туфайли маҳаллий экспортчилар зарар кўраётгани учун судга даъво киритиш кераклигини таъкидлаган.
Маълумот учун, 23 сентябрдан бошлаб Россия Қозоғистон дони ва бир қатор қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ўз ҳудуди орқали транзит қилишга бир томонлама чекловлар киритган эди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!