Кит Келлог Киевга берилган зарбалар акс этган суратларни эълон қилиб, ўт очишни тўхтатишга чақирди. Бироқ, у ўз постида ҳужум айнан ким амалга оширганига аниқлик киритмади.
“Бу — Киев. Аёллар ва болаларни кечаси уйлари ичида тартибсиз равишда ўлдириш — 1977-йилги Женева тинчлик протоколларининг очиқ-ойдин бузилишидир. Бу протоколлар бегуноҳ инсонларни ҳимоя қилиш учун ишлаб чиқилган. Бундай ҳужумларни амалга ошириш даҳшатли! Ўлдиришни тўхтатинг! Ўт очишни зудлик билан тўхтатинг!”, — деб ёзди Трампнинг махсус вакили Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.
Доналд Трампнинг ўзи ва Қўшма Штатларнинг Украинадаги элчихонаси бу ҳужум юзасидан изоҳ бермаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!