$
11973.44 UZS
9.17
₽
144.53 UZS
0.04
€
13282.14 UZS
-41.27
31° Кечаси 18°

Самарқанддаги Президент мактабида 311,8 млн сўмлик коррупсион ҳолат аниқланди

16:05 / 26.08.2023

Коррупсияга қарши курашиш агентлиги томонидан давлат буюртмачилари амалга ошираётган харидларда қонунчилик талабларига риоя қилиниши ҳолатларини мониторинг қилиш ишлари давом эттирилмоқда. Масофавий мониторинг тадбирларида айрим давлат буюртмачилари томонидан бир қатор қонунбузилиши ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди.

Жумладан, Зафаробод туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби буюртмачилигида 2023 йил 2 август куни ўтказилган 286,0 млн сўмлик спорт инвентарлари харид қилиш;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи кенгеси томонидан 2023 йил 4 август куни ўтказилган 912,4 млн сўмлик ёзги мажлислар учун чарм томли шийпон қуриш;

Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги ихтисослаштирилган таълим муассасалар агентлиги тизимидаги Самарқанд шаҳридаги Президент мактаби буюртмачилигида 2023 йил 5 август куни ўтказилган 311,8 млн сўмлик мактаб формалари харид қилиш;

Қизилтепа туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан 2023 йил10 август куни ўтказилган 300,0 млн сўмлик транспортда юк ташиш хизмати кўрсатиш юзасидан ўтказилган давлат харидларида қонунчиликка зид ҳолатлар аниқланди.

Жумладан, ушбу давлат харидларида Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонуннинг 10-моддаси (рақобат ва холислик принсипи), 14-моддаси (манфаатлар тўқнашуви), 20-моддаси (харид комиссиясининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари), 46-моддаси (давлат харидлари жараёнидаги чекловлар) ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг “Давлат харидларини амалга ошириш билан боғлиқ тартиб-таомилларни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Қарори билан тасдиқланган Низомнинг бир қатор талабларига амал қилинмаган.

Хусусан, ушбу харидларда иштирок этган талабгорларнинг ҳужжатлари харид комиссияси аъзолари фойдаланган қурилмалар (ИП-манзиллари бир хил) орқали электрон платформага юкланган ҳамда айрим иштирокчиларнинг таклифлари харид қилиш ҳужжатларида кўрсатилган баҳолаш мезонларига зид равишда баҳоланган.

Мазкур ҳолатлар бўйича Агентлик томонидан харид комиссияларининг баённомаларини бекор қилиш тўғрисида буюртмачиларга тақдимномалар киритилиб, қонунбузилиши ҳолатлари бартараф этилди.

Шунингдек, ушбу ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментига юборилган.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида наркотик моддалар тарқатган шахслар қўлга олинди

Ўзбекистоннинг Сирдарё, Навоий, Самарқанд вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида ўтказилган тезкор тадбирларда жами 3 …
09:17 / 12.11.2026
Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

Бугун Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши мумкин

13 ноябрь куни Ўзбекистон бўйлаб ҳаво ўзгарувчан бўлади. Республиканинг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши, баъзи жойларда туман …
17:10 / 12.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Фидойи волонтёр” кўкрак нишони таъсис этилади

“Волонтёрлик фаолиятини янада оммалаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ–240-сон, 06.11.2…
17:33 / 10.11.2026
Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистонда 4 ёшли болани органларини сотиш мақсадида ўлдирганликда гумонланган қариндоши ушланди

Ҳиндистоннинг Чхаттисгарх штатида 4 ёшли боланинг жасади маккажўхори даласи яқинидаги сув тўпланган чуқурликдан топилди. Уни…
15:30 / 10.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқин уюштирмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:18 / 13.11.2026
Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

Нью-Йорк уч қаватли бино қулаб тушди: икки киши ҳалок бўлди, 17 киши жароҳатланди

11 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида уч қаватли турар жой биноси қулаб тушиши оқибатида камида икки киши ҳалок бўлди, 17 …
10:14 / 12.11.2026
Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Олти кишини Умрага юборишни ваъда қилиб, 6 900 доллар талаб қилган шахслар ушланди

Фарғона ва Андижон вилоятларида фуқароларни ноқонуний равишда Умра зиёратига юборишни ваъда қилиб, улардан жами 6 900 АҚШ до…
10:12 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 6 ёшли болалар учун бир йиллик мактабга тайёрлов мажбурий этилади

Ўзбекистонда 2027 йилдан бошлаб 6 ёшли болаларни бир йиллик мажбурий мактабга тайёрлов билан тўлиқ қамраб олиш режалаштирилг…
15:31 / 12.11.2026
Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Зироат Мирзиёева “Ноль чиқинди” Глобал альянсини ташкил этишга бағишланган юқори даражадаги учрашувда иштирок этди

Мазкур альянс давлат ва ҳукумат раҳбарлари рафиқаларинининг табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш ҳамда чиқиндиларни камайт…
09:01 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!