$
12895.55 UZS
15.2
159.38 UZS
2.7
14338.56 UZS
-196.91
35° Кечаси 21°

Шавкат Мирзиёев Озарбайжон раҳбари билан нималарни муҳокама қилди?

08:45 / 02.03.2023

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Боку шаҳрига келгач, Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев билан учрашув ўтказди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

Озарбайжон етакчиси бугун, 2 март куни мамлакат пойтахтида бўлиб ўтадиган Қўшилмаслик ҳаракати саммитини қўллаб-қувватлагани ва унда шахсан иштирок этаётгани учун давлат раҳбарига самимий миннатдорлик билдирди.

Шавкат Мирзиёев, ўз навбатида, Озарбайжон ушбу тузилмага самарали раислик қилаётганини алоҳида таъкидлади.

Президентлар олий даражада эришилган келишувлар ижросининг боришини батафсил кўриб чиқишган. Тизимли ва самарали мулоқотлар туфайли Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатлари сифат жиҳатидан янги даражага кўтарилгани, амалий мазмун билан бойигани катта мамнуният билан қайд этилди.

Ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш 50 фоиздан зиёдга ошди. Автомобилсозлик, тўқимачилик саноати ва ипакчилик каби устувор тармоқлардаги кооперация лойиҳалари фаол паллага кирди. Нефть-газ, транспорт ва логистика соҳаларида истиқболли лойиҳалар тайёрланмоқда.

Жорий йилнинг февраль ойида Тошкент шаҳрида ўтган биринчи Ҳудудлар форуми доирасида қўшма Инвестиция фондини ташкил этиш тўғрисида битим имзоланди.

Мамлакатлар эркин иқтисодий зоналарни ва солиқ маъмуриятчилиги тизимини ривожлантириш борасида ўзаро тажриба алмашишдан манфаатдорлиги таъкидланди.

Маданий-гуманитар алмашинувни янада кенгайтириш муҳимлиги қайд этилди.

Давлат раҳбарлари долзарб халқаро ва минтақавий масалаларни муҳокама қилиб, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқишди.

“Учрашув ҳар доимгидек очиқ, самимий ва дўстона муҳитда ўтди”, – дейилади хабарда.


Бу ҳам қизиқ

Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қамчиқ довонида машина кабинасига қисилиб қолган йўловчи қутқарилди

Қутқарувчиларнинг тезкор ҳаракатлари натижасида 2 нафар фуқаролар қутқарилиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширилган, шуни…
16:18 / 12.05.2025
Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Ҳиндистон ва Покистон ўзаро ўт очишни тўхтатди

Шунингдек, Покистон ташқи ишлар вазири ҳам ушбу маълумотни ижтимоий тармоқларда тасдиқлаб ўтди.
18:42 / 10.05.2025
Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Самарқанддаги заправкада юз берган портлаш оқибатида вафот этганлар 3 кишига етди

Бу ҳақда “Севимли” телеканалининг “Замон” информацион дастурида маълум қилинди.
09:45 / 11.05.2025
13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

13 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 19-21 даража, кундузи 35-37 даража бўлади.
22:36 / 12.05.2025
Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Сирдарёда вояга етмаган бола зўравонликка учради

Ёш болага зўравонлик қилган эркак сарлавҳали видеолар тарқалган. Бу эса ижтимоий тармоқларда кескин муҳокамаларга сабаб бўлм…
21:37 / 10.05.2025
Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Ноқонуний валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) била…
21:37 / 12.05.2025
11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

11 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 31-33 даража бўлади.
00:58 / 11.05.2025
Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британияда миграция қоидалари кучайтирилади

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер миграция қонунчилигида кенг кўламли ислоҳотларни эълон қилди.
18:34 / 12.05.2025
“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

“Путинни пайшанба куни Туркияда кутаман” – Зеленский

Украина раҳбари Россиянинг Украина билан тўғридан-тўғри музокаралар ўтказиш таклифига жавоб берди.
09:54 / 12.05.2025
Афғонистонда шахмат тақиқланди

Афғонистонда шахмат тақиқланди

“Толибон” бу ўйинни ман этиб, мамлакат шахмат федерациясини ёпишга қарор қилди.
12:31 / 11.05.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Энг кўп ўқилганлар

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!