$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Шавкат Мирзиёев прокуратура ходимларига табрик йўллади

20:25 / 08.01.2024

Президент Шавкат Мирзиёев прокуратура органлари ходимлари ва фахрийларига байрам табриги йўллади.

 

"Ҳурматли прокуратура ходимлари! Муҳтарам фахрийлар!

 

Аввало, сиз, азиз қонун посбонларини 8 январь – Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

 

Барчамиз яхши тушунамизки, бугунги кунда Янги Ўзбекистонни барпо этиш йўлида амалга ошираётган барча ислоҳотларимизда қонун устуворлигини таъминлаш ҳал қилувчи аҳамият касб этмоқда.

 

Қонун ҳукмрон бўлган жамиятда албатта адолат, сиёсий-ижтимоий барқарорлик, иқтисодий ўсиш ва юксалиш бўлади, инсон қадри, ҳуқуқ ва манфаатлари таъминланади.

 

Бундай муҳим мақсадларга эришишда прокуратура органлари ва ушбу тизимда хизмат қилаётган, ўз касби ва бурчига содиқ, ватанпарвар инсонларнинг роли катта эканини бугун алоҳида таъкидлашимиз ўринлидир.

 

Қадрли дўстлар!

 

Сизларга маълумки, сўнгги йилларда прокуратура соҳасини тубдан ислоҳ этиш, бу борада очиқлик ва адолатга асосланган, фуқаролар ва жамият манфаатига хизмат қиладиган, халқпарвар қарорлар қабул қилиш, ўз назарий ва амалий мактабига, фидойи ва профессионал ходимлар корпусига эга бўлган тизимни шакллантириш бўйича улкан ишларни амалга оширмоқдамиз.

 

Эл-юртимизнинг Конституциямизда мустаҳкамланган ҳуқуқ ва эркинларини ишончли ҳимоя қилишда, қонунийликни таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олишда прокуратура органларининг аҳамияти тобора ортиб бормоқда.

 

Айниқса, халқ билан очиқ мулоқот қилиш, аҳоли муаммоларини чуқур ўрганиш ва ҳал этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш соҳа ходимларининг энг асосий ва кундалик вазифасига айланди.

 

Прокуратуранинг қонунлар ижроси устидан назорат олиб бориш фаолияти тубдан ўзгартирилди. Илгари қонун бузилиши ҳолатларини аниқлаш ва жазолашга асосий ўрин берилган бўлса, энди асосий эътибор бундай ҳолатларнинг олдини олиш, мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилмоқда.

 

Энг муҳими, прокуратура тизими ҳам, одамларимизнинг унга нисбатан муносабати ҳам ўзгармоқда. Бугунги кунда эл-юртимиз прокуратура тимсолида “жазоловчи идорани” эмас, балки аҳоли ва тадбиркорларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклашга кўмаклашадиган, уларнинг дардига шерик, мададкор бўлишга ҳаракат қиладиган халқпарвар тузилмани кўрмоқда.

 

Буни кейинги етти йилда прокуратура органлари томонидан 2 миллионга яқин мурожаат ижобий ҳал этилиб, 300 мингдан ортиқ фуқаронинг бузилган ҳуқуқлари тиклангани, 148 мингга яқин тадбиркорнинг муаммоларига ечим топилгани ҳам тасдиқлайди.

 

Кадрлар малакасини ошириш, шунингдек, тергов ҳамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш бўйича мутахассислар тайёрлаш тизимини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш мақсадида Бош прокуратура академияси негизида Ўзбекистон Республикаси Ҳуқуқни муҳофаза қилиш академияси ташкил этилди.

 

Бугунги кунда тадбиркорлик ва инвестиция, қурилиш йўналишларида, ер ресурсларидан фойдаланишда қонун бузилишининг олдини олиш, хотин-қизлар ва ёшлар ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда уларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш, ёқилғи-энергетика ва экология, маданий мерос ва спорт соҳаларида қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган самарали прокурор назорати тизими йўлга қўйилди ва ўз ижобий натижаларини бермоқда.

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан ўтган даврда 53 мингдан зиёд ҳуқуқбузарлик ва жиноятга чек қўйилди, давлат ва жамият манфаатларига етказилган 4,7 триллион сўм зарар ундирилди, 15 мингдан ортиқ шахснинг фаолиятига қонуний тус берилиб, уларнинг тадбиркор сифатида рўйхатдан ўтиши таъминланди.

 

Прокуратура ҳузурида Мажбурий ижро бюросининг ташкил этилиши ижро ишини юритиш бўйича мавжуд тартибсизликларга барҳам бериб, қатъий интизом ўрнатишга имкон яратди. Биргина ўтган йил давомида 36 триллион сўмлик суд ҳужжатларининг ижроси таъминланди.

 

Ҳурматли соҳа ходимлари!

 

Мамлакатимизда “Қонун – устувор, жиноятга жазо муқаррар” деган эзгу тамойил асосида қонунийликни таъминлаш борасидаги ишларимиз ҳал қилувчи босқичга кираётган ҳозирги вақтда ҳар бир прокуратура ходими бир ҳақиқатни чуқур англаб етиши зарур. Қачон одамларимиз ҳаётида хотиржамлик, рўзғорида фаровонлик ва ҳаловат бўлади, қачон уларда эртанги кунга ишонч ортади? Қачонки, юртимизда қонунлар қоғозда эмас, балки амалда қатъий бажарилган, ислоҳотлар ҳар бир хонадон, ҳар бир маҳаллага кириб, юртдошларимиз уларнинг амалий самарасини ўз кундалик ҳаётида ҳис этган тақдирда бу мақсадга тўла эришиш мумкин.

 

Халқимизнинг оғирини енгил қилиш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликка қарши курашишга қаратилган дастурларимиз ижросини изчил ташкил этиш, атроф-муҳит, табиий бойликлар ва маданий меросимизни кўз қорачиғидек асраш, тиббиёт, таълим каби соҳалардаги ислоҳотларимизни давом эттириш ва бу борада қонун бузилишига муросасиз бўлиш – прокуратура ходимларининг конституциявий бурчи ва энг асосий вазифасидир. Буни ҳеч ким унутмаслиги керак. Аминманки, юртимизда коррупция иллатига қарши курашиш жараёни умумхалқ ҳаракатига айланаётган бугунги кунда прокуратура ходимлари алоҳида жонбозлик кўрсатиб, ўз ташаббуслари билан барчага намуна бўладилар.

 

Ана шу мақсадларда прокуратура органлари фаолиятига илғор иш услубларини ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш, қонунлар ижроси устидан назорат механизмларини мунтазам такомиллаштириш, жиноятчиликка қарши курашиш ва тергов ишига замонавий илм-фан ҳамда амалиёт ютуқларини татбиқ этиш, ходимларнинг билим даражаси ва маънавий-маърифий савиясини ошириш, уларнинг фидокорона меҳнатини муносиб қадрлаш келгусида ҳам эътиборимиз марказида бўлади.

 

Ишончим комил, прокуратура ходимлари қонун ҳимояси – бу халқ ва Ватан ҳимояси каби муқаддас бурч эканини чуқур англаб, зиммаларидаги ғоят масъулиятли ва шарафли вазифани бундан буён ҳам самарали адо этадилар.

 

Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор чин дилдан қутлаб, барчангизга мустаҳкам соғлиқ, бахт ва омад, хонадонларингизга файзу барака, қонун ва адолат устуворлигини таъминлаш йўлидаги ишларингизда улкан зафарлар тилайман", дейилади табрикда.


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дориларни ретсептсиз сотиш мезонлари ўзгартирилди

Ўзбекистонда дори воситаларини ретсептли ва ретсептсиз тоифаларга ажратиш тартибига ўзгартиришлар киритилди. Янги тартибга к…
14:24 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёшдан ошган аҳолининг 12 фоизи олий маълумотли

Ўзбекистонда 15 ёш ва ундан катта аҳолининг 12 фоизи олий ва олий таълимдан кейинги маълумотга эга. Бу ҳақда 13 ноябрь куни …
16:38 / 13.11.2026
Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралияда 48 қаватли осмонўпар бино қуёш электр станциясига айлантирилди

Австралиянинг Мельбурн шаҳрида жойлашган 48 қаватли офис биносининг ташқи деворлари ва томига 1 391 та қуёш панели ўрнатилди…
10:32 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов Абу-Дабида ҳибсда сақланмоқда

Аралаш яккакураш устаси Ҳабиб Нурмагомедовнинг жияни Усмон Нурмагомедов ҳамда UFC собиқ чемпиони Мераб Двалишвили иштирокида…
15:44 / 12.11.2026
Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Мозори Шарифда Алишер Навоий ёдгорлиги қурилиши якунланмоқда

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳрига ташриф бу…
15:30 / 13.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!