$
12574.88 UZS
30.77
146.54 UZS
0.86
13553.21 UZS
-27.04
39° Кечаси 25°

Шавкат Мирзиёев Қўқон университетида яратилган шароитлар билан танишди

19:51 / 11.07.2024

Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 17 августдаги қарори асосида ташкил этилган ушбу таълим маскани 6 минг 400 ўринга мўлжалланган. Ўқув бинолари, 500 ўринли 2 та талабалар турар жойи ҳамда ахборот-кутубхона марказида ёшлар учун барча шароит яратилган. Талабаларга 233 нафар профессор-ўқитувчи сабоқ бермоқда.

Бу ерда хорижий университетлар билан самарали ҳамкорлик йўлга қўйилган. Жумладан, 80 га яқин хорижий университет билан шартномалар имзоланган. Университет Туркий тилли давлатлар университетлари кенгаши аъзоси. Ўтган ўқув йилида Кенгашнинг таълим грантлари асосида 22 нафар ўқитувчи Туркия, Озарбайжон, Қозоғистонда малака ошириб қайтди. 15 нафар хорижлик ўқитувчи эса  Қўқон университетида малака оширди.

Ҳудудда олти қаватли, икки минг ўринга мўлжалланган янги ўқув биноси қурилмоқда. Бу ерда ўқув хоналари, фан лабораториялари, типография жойлашади. Шунингдек, икки қаватли “Ёшлар ИТ академияси” барпо этилмоқда. Уларни шу йил сентябрда фойдаланишга топшириш режалаштирилган.

2022 йилда университетнинг туризм факультети учун минг ўринли янги бино барпо этилган.

Давлатимиз раҳбари миллий услубдаги ушбу мажмуани кўздан кечирди. Хориждан профессорларни таклиф этиб, дуал таълим тизимини кенг қўллаш, туризм ташкилотлари буюртмаси асосида талабаларни мақсадли тайёрлаш зарурлиги таъкидланди. Бу соҳада етук назарий ва амалий билимларга эга кадрлар ишлашини таъминлайди.

Шу ерда Фарғона туризм ҳалқасини яратишга оид концепция тақдимот қилинди.

Ўтган йили Фарғонага 430 минг хорижий турист келган. Лекин вилоятнинг тарихи, сўлим табиатига нисбатан қаралса, бу кам.

Фарғона туризм ҳалқасидан мақсад хорижий ва маҳаллий туристларнинг вилоятда қолиш муддатини 3 кундан 7 кунгача узайтириш, ташриф объектлари сонини 2 баробар оширишдир. Бунинг учун Фарғона, Олтиариқ, Қува, Учкўприк туманларидаги диққатга сазовор жойлар туризм йўналишларига киритилади. Умуман, ҳалқада 577 та маскан бўлади, 50 дан ортиқ савдо-хизмат турлари тақдим этилади.

Президентимиз университет ёнидаги Тепақўрғон археология ёдгорлигини ҳам кўздан кечирди.

Ёдгорлик шаҳар ёшини аниқлагани ҳамда қадимги ўрда ўрнида жойлашгани билан аҳамиятлидир. Яъни бу ер Қўқон шаҳрининг энг қадимий асосидир.

Хўқанд милодий эра бошларида нафақат йирик шаҳар, балки кичик давлат пойтахти бўлган. У ҳақда кўплаб тарихий манбаларда ёзилган. Қўрғон харобага айлангач, узоқ йиллар давомида қабристон бўлган. Бу ерда кўплаб аллома, адиб ва мударрислар дафн этилган.

Ушбу ёдгорлик 2019 йилда моддий маданий мерос объектлари миллий рўйхатига киритилган. 2022 йилда олиб борилган археологик қазув ишлари натижасида ёдгорлик аркининг тузилиши аниқланган.

Давлатимиз раҳбари мазкур археологик ёдгорликни реконструкция ва консервация қилиб, “очиқ осмон остидаги музей”га айлантириш ташаббусини билдирди.

- Зиёрат ўзи хайрли иш. Лекин миллат тарихини зиёрат қилиш янада улуғ неъмат. Бу ерда ана шундай шароит яратиш керак. Бу одамларга, айниқса, ёшларимизга ҳам билим, ҳам ғурур беради. Қўрғон ҳақида чет эллардаги манбаларни ўрганиб, маълумотларни бойитиб бориш ҳам зарур, - деди Президент.

														Урганч халқаро аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди

Урганч халқаро аэропорти 5 августдан фаолиятини тиклайди

Қурилиш-таъмирлаш ишлари белгиланган муддатдан аввалроқ якунланган.
14:40 / 02.08.2024

														“Ўзгидромет” 3 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

“Ўзгидромет” 3 август куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотларини эълон қилди

Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
14:34 / 02.08.2024

														Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.
10:28 / 02.08.2024

														Тошкентда автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

Тошкентда автобус йўналишларига ўзгартириш киритилди

Бу ҳақда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ахборот хизмати хабар берди.
09:45 / 02.08.2024

														Диёра Келдиёрованинг кимоноси ХОҚ музейидан жой олди

Диёра Келдиёрованинг кимоноси ХОҚ музейидан жой олди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинлари чемпиони, дзюдочимиз Диёра Келдиёрова мусобақада курашган кимоносини Халқаро Олимпия қўмита…
18:27 / 01.08.2024

														Пропан нархининг ошиши бўйича Рақобат қўмитаси текширув бошлади

Пропан нархининг ошиши бўйича Рақобат қўмитаси текширув бошлади

Ижтимоий тармоқлар орқали Пропан газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳок…
16:23 / 01.08.2024

														2 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
15:28 / 01.08.2024

														“Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз тўплашга қарши чоралар кўрилади

“Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз тўплашга қарши чоралар кўрилади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тў…
13:13 / 01.08.2024

Бу ҳам қизиқ

Нима учун меваларга стикерлар ёпиштирилади?

Нима учун меваларга стикерлар ёпиштирилади?

Стикерлардаги шифрни тушунишни ўрганиб олинг.
10:36 / 01.08.2024
Хитой ва Ҳиндистон чегара ҳудудларида тинчликни сақлашга келишиб олди

Хитой ва Ҳиндистон чегара ҳудудларида тинчликни сақлашга келишиб олди

“Хитой ва Ҳиндистон чегара ҳудудларида тинчлик ва осойишталикни сақлашни давом эттиришга келишиб олдилар”, – дея хабар берад…
18:20 / 01.08.2024
Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Пойтахтнинг айрим туманларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бу ҳақда “Тошкент шаҳар электр тармоқлари” МЧЖ хабар берди.
10:28 / 02.08.2024
Кактусни фойдали хусусиятлари қандай?

Кактусни фойдали хусусиятлари қандай?

У кайфиятни яхшилашга ёрдам беради.
16:56 / 01.08.2024
Ҳиндистон ўрмонида 40 кун овқатсиз яшаган аёл топилди

Ҳиндистон ўрмонида 40 кун овқатсиз яшаган аёл топилди

ОАВ маълумотларига кўра, 50 ёшли АҚШ фуқароси Лалита Кумар тасодифан топилган.
12:17 / 02.08.2024
Энг муҳим ичимликлар

Энг муҳим ичимликлар

Кефир ўзига хос маҳсулот бўлиб овқат ҳазм қилишни нормаллаштиради.
17:58 / 02.08.2024
2 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 август куни қандай об-ҳаво кузатилади?

2 август куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди.
15:28 / 01.08.2024
Нетаняху ва унинг ёрдамчилари оммавий тадбирларда вақтинча иштирок этмайди

Нетаняху ва унинг ёрдамчилари оммавий тадбирларда вақтинча иштирок этмайди

Исроил бош вазири Бенямин Нетаняху ва унинг Вазирлар Маҳкамаси аъзолари оммавий тадбирларда иштирок этмайди. Исроил ҳукумати…
09:49 / 01.08.2024
“Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз тўплашга қарши чоралар кўрилади

“Ташаббусли бюджет”да мажбурий овоз тўплашга қарши чоралар кўрилади

“Ташаббусли бюджет” жараёнларини ўтказиш ҳамда молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тў…
13:13 / 01.08.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!