$
12620.01 UZS
-42
135.74 UZS
-1.91
13522.34 UZS
-71.59
22° Кечаси 12°

Шавкат Мирзиёев транспорт ва қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди

22:21 / 16.04.2024

Давлатимизнинг фаол ташқи сиёсати туфайли халқаро алоқалар кенгайиб бормоқда. Тошкент ишбилармонлик ва туризм марказига айланмоқда. Шу боис транспорт инфратузилмасини ривожлантиришга алоҳида аҳамият қаратилаётир.

Сўнгги йилларда Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аеропорти модернизация қилиниб, йўловчиларга шароит яхшиланди. Хизмат турлари, рўйхатдан ўтказиш ва самолётга чиқиш йўлаклари кўпайтирилди. Умуман, уч йиллик реконструкция ишлари натижасида пойтахт аеропортининг жўнаб кетиш терминали майдони 56 минг квадрат метрдан 80 минг квадрат метргача кенгайди.

Ҳозирги кунда аеропортдаги учиб кетиш терминали реконструкция қилинмоқда. Бу уч босқичда амалга оширилиб, рўйхатдан ўтказиш, божхона ва хавфсизлик имкониятлари кенгайтирилади. Натижада йўловчиларга хизмат кўрсатиш қуввати соатига 1 минг 200 кишидан 2 минг 400 нафарга етади.

Шунингдек, Тошкент халқаро аеропортида янги карго терминалини қуриш режалаштирилган. Бунинг самарасида юкларга сифатли хизмат кўрсатиш қуввати 300 тоннага етади.

Маълумки, 2022 йил 29 августда Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишига пойдевор қўйилган эди. У ерда кўп қаватли уйлар, мактаб ва боғчалар, спорт ва маданият марказлари, хиёбонлар, технопарк ва бошқа мажмуалар барпо этилади. Хусусан, шаҳарча марказида Ал-Хоразмий университети қурилади.

Лойиҳага кўра, бу олийгоҳда математика ва табиий фанлар, информатика, муҳандислик факултетлари бўлади, 4 минг талаба таълим олади. Университет қошида истеъдодли болалар учун ихтисослашган мактаб ҳам бўлади. Шу тариқа, бу ерда ўқиш, илм-фан ва ишлаб чиқариш интеграцияси йўлга қўйилиб, таълим кластери яратилади.

Тақдимотда университет консепсиясини бойитиш бўйича фикр алмашилди. Ёшларнинг тадқиқотлари учун замонавий лабораториялар ташкил этиш, стартап лойиҳаларини тижоратлаштириш, рақамли технологиялар ва киберспорт йўналишларини жорий қилиш муҳимлиги таъкидланди.

Яна бир мутафаккир бобомиз Абу Райҳон Беруний ҳам халқимизнинг фахру ғурури. Унинг ҳаёт йўллари, жаҳон илм-фанига қўшган беқиёс ҳиссасини улуғлаш мақсадида, Президентимиз ташаббуси билан, Қорақалпоғистон Республикаси Беруний тумани марказида музей ташкил этиш режалаштирилган. У икки қаватли бўлиб, энг илғор қурилмалар билан жиҳозланиши, интерфаол усуллар қўлланилиши мўлжалланган. Музей олдидаги хиёбонда Берунийнинг муаззам ҳайкали ўрнатилади.

Тақдимотда мазкур лойиҳалар бўйича бир нечта таклифлар кўриб чиқилди. Мутасаддиларга лойиҳаларни такомиллаштириш, қулайликларни ошириш ва сифатли қуриш бўйича кўрсатмалар берилди.


Бу ҳам қизиқ

"Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди" – Шавкат Мирзиёев

"Бу эл-юртимизнинг неча йиллик буюк орзуси эди" – Шавкат Мирзиёев

Президент футбол бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоасига табрик йўллади.
09:27 / 30.04.2024
Сунъий олмослар нима учун яратилмоқда?

Сунъий олмослар нима учун яратилмоқда?

У турли хил саноат жараёнларида ишлатилади.
14:54 / 28.04.2024
Юрак учун 8 қоида

Юрак учун 8 қоида

Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш учун ҳар йили профилактик тиббий кўриклардан ўтиб туриш лозим!
11:24 / 29.04.2024
Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Исроил қамоқхонасидаги фаластинлик ёзувчи олий мукофотни қўлга киритди

Ҳибсга олинганида у Ан-Нажа университетининг журналистика факультети талабаси эди.
16:34 / 29.04.2024
Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Афғонистонда қуролланган шахслар масжидга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

"Толибон" ички ишлар вазирлиги матбуот котибининг хабар беришича, бир гуруҳ қуролли шахс масжиддаги намозхонларга ҳужум қилг…
11:23 / 30.04.2024
Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди

Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
15:10 / 28.04.2024
Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча?

Ўзбекистонда ўртача ойлик иш ҳақи қанча?

Тошкентда ўртача ойлик иш ҳақи 8 миллион сўмдан ошди.
12:29 / 29.04.2024
Президент III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик ишлари билан танишди

Президент III Тошкент халқаро инвестиция форумига тайёргарлик ишлари билан танишди

Инвестиция форумида 40 дан ортиқ тадбирлар ўтказилиши режалаштирилган.
15:52 / 29.04.2024
Украинада қимор ўйинлари бўлган 2,5 мингдан ортиқ сайтлар блокланди

Украинада қимор ўйинлари бўлган 2,5 мингдан ортиқ сайтлар блокланди

Украинада қимор ўйинларига киришни таъминлайдиган 2,5 мингдан ортиқ сайтлар блокланди, дея хабар берди мамлакат бош прокурат…
17:54 / 28.04.2024
Қодировнинг 16 ёшли ўғли университетга куратор бўлди

Қодировнинг 16 ёшли ўғли университетга куратор бўлди

Маълумотларга кўра, бу бўйича таълим муассасасининг ўзи илтимос билан чиққан.
14:42 / 29.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!