$
12694.97 UZS
40.84
161.60 UZS
0.42
14878.50 UZS
60.51
37° Кечаси 24°

Шахмат: Рапид ва блиц бўйича Жаҳон чемпионати якунланди

20:07 / 30.12.2022

Бугун, 30 декабрь куни Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича ўтказилган Жаҳон чемпионати ўз якунига етди.

Икки кун давом этган блиц йўналишидаги баҳсларда эркаклар 21 та аёллар эса 17 та турда ўзаро баҳс олиб бордилар. Сўнгги турда жаҳон шахмат тожининг амалдаги эгаси норвегиялик Магнус Карлсен рапид бўйича собиқ жаҳон чемпиони Нодирбек Абдусатторовни мағлубиятга учратди ва 16 очко билан жаҳон чемпиони бўлди. Карлсен, шунингдек, рапид йўналишида ҳам Абдусатторовни таслим этган ва якунда барча рақибларини ортда қолдирган эди.

Америкалик Хикару Накамура эса 15 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра иккинчи ўринни эгаллади. Шунча очко жамғарган арманистонлик гроссмейстер Хаик Мартиросян эса кучли учликка якун ясаб берди.

Ўзбекистонлик шахматчилар орасида энг яхши натижани Нодирбек Абдусатторов қайд этди. У 176 шахматчи орасида 13 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 19-ўринни эгаллади. Худди шунча очко жамғарган Жаҳонгир Воҳидов эса 22-поғонани банд этди.

21 имкониятдан 12,5 очко тўплаган Нодирбек Юқуббоев ва 12 очкога эга Муҳиддин Мадаминов 39 ва 40-ўринда қайд этилган. Бундан ташқари, Шамсиддин Воҳидов, Жавоҳир Синдоров, Муҳаммадзоҳид Суяров ва Ҳумоюн Бегмуродов сингари ўзбек шахматчилари ҳам мусобақада мунояиб иштирок этишди.

Аёллар ўртасидаги беллашувларда эса ўзбекистонликлар орасидаги энг яхши натижа Умида Омоновага тегишли бўлди. 16 ёшли шахматчи 17 имкониятдан 10,5 очко жамғарган ҳолда блиц йўналишида 16-ўринни эгаллади. Шунингдек, 9 очкога эга Афруза Ҳамдамова ва ўзбекистонлик 1-аёл гроссмейстер Нафиса Мўминова 37 ва 44-поғонпдп қайд этилган. Ушбу йўналишда Жаҳон чемпиони мезбонлар вакиласи Бибисора Ассаубаева бўлди (17 имкониятдан 13 очко).


Бу ҳам қизиқ

UFC 317. Илия Топурия Чарлз Оливейрани биринчи раундда нокаутга учратди

UFC 317. Илия Топурия Чарлз Оливейрани биринчи раундда нокаутга учратди

Топурия енгил вазннинг янги чемпионига айланди.
10:06 / 29.06.2025
30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

30 июнь куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Ке…
16:57 / 29.06.2025
Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Андижонда аҳоли хонадонларидан бирида ёнғин содир бўлди

Ҳозирда ёнғин содир бўлиш омиллари ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда.
17:34 / 29.06.2025
Июль ойининг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

Июль ойининг илк кунларида қандай об-ҳаво кузатилади?

“Ўзгидромет” 30 июнь–2 июль кунлари учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди.
12:12 / 29.06.2025
2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

2 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Кеч…
15:19 / 01.07.2025
Тошкентда ИИО ходимига пичоқ билан тажовуз қилган шахс ушланди

Тошкентда ИИО ходимига пичоқ билан тажовуз қилган шахс ушланди

Гумонланувчи аввалроқ бошқа бир фуқарога тан жароҳати етказган.
15:01 / 28.06.2025
Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Теҳрон уранни бойитиш ниятидан воз кечмаган

Эрон уранни бойитиш ҳуқуқига эга ва бу фаолиятни тўхтатишни режалаштирмаяпти.
09:46 / 30.06.2025
Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

Қимматбаҳо металларга оид ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахслар рағбатлантирилади

ЯТТларга заргарлик буюмларини сотиш фаолияти билан шуғулланишга рухсат этилади.
16:50 / 30.06.2025
Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

Ҳаж зиёратида 8 нафар ўзбекистонлик вафот этди

“Жорий йилдаги “Ҳаж-2025” мавсуми давомида Ўзбекистондан 15 мингдан зиёд ҳожиларнинг Ҳаж амалларини тартибли ва намунали адо…
12:17 / 01.07.2025
Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан қутлади

Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳамедовни таваллуд куни билан қутлади

Туркман халқининг миллий етакчиси Ўзбекистон Президентига Туркманистон Президенти Сердар Бердимуҳамедовнинг саломини етказди.
16:24 / 29.06.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!