Ўзбекистонлик профессионал боксчи Шоҳжаҳон Эргашев эртага, 11 август тонггида АҚШда мексикалик Анхел Мартинесга қарши рингга кўтарилади.
Супер енгил вазн тоифасида (63,5 кг) ўтказилаётган жанг, 10 раунд этиб белгиланган.
Қайд этиш мумкин, Шоҳжаҳон профессионал боксдаги фаолияти давомида 22 та жанг ўтказиб, барчасида ғалабага эришган.
Эслатиб ўтиш мумкин, Шоҳжаҳон Эргашев жорий йилнинг май ойида, аргентиналик Луис Алберто Веронага қарши жанг қилиб, рақибини очколар ҳисобига кўра мағлуб этган этган эди.
Маълумот ўрнида, ушбу жангни Спорт телеканали орқали Тошкент вақти билан 11 август куни тонги соат 5:00дан бошлаб жонли эфирда томоша қилиш мумкин бўлади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!