$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Шов-шувли интервью: Нималарни кўздан қочирдик?

01:06 / 30.11.2022

Мinerva City асосчиси, ҳиндистонлик тадбиркор Мурали Лал Жалан Kun.uz сайтига берган интервьюсида Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевни шантаж қилишда айбламоқда.

2021 йилнинг март ойида ҳокимликдаги шахсий йиғилишда ҳоким гўёки унга ултиматум қўйган: ё у ўзининг лойиҳаларидан бирини, масалан, Бектемир туманидаги “Leyk City”ни амалга оширишдан расман воз кечиши керак ёки 100 миллион доллар депозитга қўйиши керак.

Xabardor.uz жамоаси айнан шу мавзуда журналистик суриштирув олиб борди ва қуйидаги фикрларни билдиради:

Биринчидан, Kun.uz ўзининг резонансли материалини эълон қилишидан аввал нима учун шахсан Ортиқхўжаевга ёки Тошкент шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматига мурожаат қилиб, вазиятни очиқламаган. Биламиз ўзини ҳурмат қилган ҳар бир медиа ёки ОАВ учун бу этик норма ҳисобланади.

Иккинчидан, Ўзбекистоннинг ОАВга тегишли қонунчилигида ҳам ахборот тарқатишда холис бўлиш, ҳаққоний ахборот бериш белигилаб қўйилган.

Учинчидан, журналист Ж.Ортиқхўжаевнинг оддий фуқаро ўлароқ, мамлакат пойтахтининг ҳокими ва Сенат аъзоси сифатидаги обрўсини тушириш, унинг шахсияти ва репутасиясига путур етказиши ҳуқуқий оқибатларга олиб келишини унутмаслиги керак.

Тўртинчидан, биз журналист Латиповнинг муаллифлик фикрларига қўшиламиз.  Жараёнга нисбатан муносабатнинг видео версияда ҳисоб рақами, ёзма версияда эса депозит ҳақида гап кетган. Нима учун бу мақола оддий муштарий фикри чалғитилмоқда??? Зотан молиячилар бу икки версиянинг фарқини жуда яхши тушунишади.

Бешинчидан, айтиш мумкинки, мазкур мақолада қора PR технологиялари яққол намоён бўлган. Ҳоким - ҳисоб рақам - депозит - шантаж занжири тузилиб, тарғиб қилинган.

Олтинчидан, хорижлик бизнесмен бундай айбловларни оммага овоза қилишдан олдин, ўзини ҳурмат қиладиган ОАВ вакиллари эса ушбу маълумотларни 3 тараф билан аниқлаштиришмай, ҳеч қандай далилларсиз оммага эълон қилишга ҳам ҳуқуқий ҳам этика жиҳатидан ҳақлари йўқ эканини унутмасликлари лозим эди. Ёзма далиллар, аудио тасма ёки гувоҳлар томонидан тасдиқловчи ҳужжатлар бўлсагина бу маълумотларни тарқатиш мақсадга мувофиқ деб биламиз.

Еттинчидан, бизга маълумки ҳозирда Мinerva City ўзи молиявий инқирозда ва қурувчилар томонидан кўплаб норозиликларга учраган. Бу қора PR ана шу инқироз ҳолатидан силлиқ чиқиш учун бир йўл эмаслигига ким кафолат беради. Биз шуни ҳам ўйлаб кўришимиз керакмикан?!


Бу ҳам қизиқ

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Сурхондарёда 5-синф ўқувчиси автомобиль бошқариб уни ижтимоий тармоқларга жойлади

Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқарган ҳолати юзасидан муносабат берилди.
11:14 / 17.10.2026
Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Саида Мирзиёева Туркия президенти билан учрашди

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашганимдан хурсандман. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг энг эзгу, с…
09:11 / 16.10.2026
Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

Саида Мирзиёева Гонконгдаги энг йирик холдинг бошқаруви раиси Питер Ли билан учрашди

"Ўзбекистон ва Гонконг ўртасида узоқ муддатли иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун катта имкониятлар борлигига ишонаман”…
09:18 / 17.10.2026
Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Қизил китобга киритилган қўнғир айиқни овлаганларга жиноят иши қўзғатилди

Сурхондарё вилоятининг Сариосиё туманида Қизил китобга киритилган бир дона Тян-Шан қўнғир айиғи ва уч дона ёввойи тўнғизни о…
09:57 / 18.10.2026
17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

17 октябрда қандай об-ҳаво кузатилади?

ТОШКЕНТ ШАҲРИ: Ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 12-14°,…
15:29 / 16.10.2026
Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Энергетика лойиҳаларида маҳаллий ишлаб чиқарувчилар иштироки кенгайтирилади

Президент Шавкат Мирзиёев ёқилғи-энергетика соҳаси инвесторлар билан мулоқотда Ўзбекистон халқаро энергетика ҳамкорлигида ўз…
15:20 / 16.10.2026
АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШдаги мактабда отишма: тўрт киши ҳалок бўлди

АҚШнинг Орегон штатидаги Бенд шаҳрида 15 октябрь куни Silver Rail бошланғич мактабида 16 ёшли ўсмир томонидан содир этилган …
09:43 / 16.10.2026
Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Янги Тошкентга инвестиция киритиш учун бот ишга тушди

Энди Янги Тошкент учун лойиҳангизни тез ва осон таклиф қилишингиз мумкин.
12:44 / 17.10.2026
Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

“Men bugun sizlarni ko‘proq muloqotga taklif qilaman. Bir narsani bilishlaring kerakki, investor bilan davlat orasidagi O‘zb…
15:13 / 16.10.2026
Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Қўғирчоқ ичига “гашиш” яширган аёл ушланди

Тошкент шаҳрининг Бектемир туманида чақалоқ кўринишидаги болалар ўйинчоғи ичига “гашиш” яширган 56 ёшли аёл ушланди. Бу ҳақд…
09:53 / 18.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!