$
12670.05 UZS
37.83
138.00 UZS
3.61
13560.75 UZS
82.17
23° Кечаси 15°

Сирдарёда Кореянинг етакчи университети филиали очилади

08:43 / 02.02.2024

Вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев Жанубий Кореянинг "Sun moon" университети президенти Сон Же Мун бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Мулоқот давомида 2023 йил декабрь ойида вилоятимиз вакилларининг мазкур нуфузли университетга ташрифи самарадорлиги алоҳида қайд этилди. Эришилган дастлабки келишувларнинг амалий жиҳатлари муҳокама қилинди.

Сон Же Мун Сирдарёда университет филиалини ташкил таклифини билдирди. Ўз ўрнида вилоят ҳокими Акмалжон Махмудалиев бундай ташаббусни қўллаб-қувватлашини таъкидлар экан, олийгоҳ фаолиятини йўлга қўйиш учун Гулистон шаҳри танланганини маъқуллади. Маълум қилинишича, бу ерда дастлаб IТ ва сунъий интеллект технологияларига асосланган бешта долзарб йўналишларда ўқитиш йўлга қўйилади. Яна бир аҳамиятли жиҳати, университетни саноат тармоқларига тайёр мутахассисларни тайёрловчи таълим кластерига айлантириш кўзда тутилган. Бунинг учун таълим жараёнлари ишлаб чиқариш билан тўлиқ интеграция қилинади.

"Мулоқот якунида томонлар илгари сурилган таклифлар бўйича амалий ишларни давом эттиришга келишдилар. Ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланди", — дейилади вилоят ҳокимлиги Ахборот хизмати хабарида.


Бу ҳам қизиқ

Мирзиёев Путиннинг ёрдамчиси билан учрашди

Мирзиёев Путиннинг ёрдамчиси билан учрашди

Учрашув аввалида Максим Орешкин давлатимиз раҳбарига Россия Президенти Владимир Путиннинг саломи ва энг эзгу тилакларини етк…
20:14 / 02.05.2024
Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Байден норозиликлар унинг Исроилга нисбатан сиёсатини ўзгартирмаслигини айтди

Шу билан бирга, норозилик намойишлари унинг яқин Шарқ минтақасига нисбатан сиёсатини ўзгартиришга олиб келдими, деган саволг…
09:28 / 03.05.2024
Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Учрашувда Қамбарота ГЭС-1 ва “Хитой – Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини қуриш лойиҳаларининг амалий жиҳатларига алоҳида…
15:54 / 02.05.2024
Тошкентдаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди

Тошкентдаги кўчалардан бири бир ой муддатга ёпилди

Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
15:02 / 02.05.2024
Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди

Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди.
12:56 / 02.05.2024
3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

3 май куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 3 май куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ке…
22:49 / 02.05.2024
“Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”, – Мирзиёев

“Бизнинг асосий мақсадимиз – Ўзбекистонни хорижий инвесторлар учун ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорга айлантиришдир”, – Мирзиёев

Эндиликда хорижий сармоядорлар акциялардан олинаётган дивидендлар бўйича солиқлардан уч йил муддатга озод этилади.
11:30 / 02.05.2024
Европа кутубхоналаридан рус ёзувчиларининг 170 дан ортиқ нодир китоблари ўғирланган

Европа кутубхоналаридан рус ёзувчиларининг 170 дан ортиқ нодир китоблари ўғирланган

Энг кўп ўғирланган асарлар орасида Александр Пушкиннинг асарлари бор.
12:28 / 02.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!