$
12640.21 UZS
-49.76
137.02 UZS
-0.18
13559.15 UZS
1.19
16° Кечаси

Собиқ ҳарбий хизматчи жиноят устида қўлга олинди

12:39 / 27.12.2023

Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, Мирзаобод туманидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришга ихтисослашган МЧЖ юристи логистика хизматлари кўрсатиш билан шуғулланувчи МЧЖ раҳбаридан 14 минг АҚШ доллари ва 12 млн сўм олган вақтида қўлга олинган.

Аниқланишича, у вилоят прокуратураси томонидан мазкур масъулияти чекланган жамият раҳбарига нисбатан Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан қўзғатилган жиноят иши доирасида МЧЖнинг бекор қилинган гувоҳномасини тиклаш ва солиқ идоралари томонидан 1 млрд 950 млн сўм қўшилган қиймат солиғини олишга қўйилган таъқиқ масаласини ижобий ҳал қилиб беришни ваъда қилган.

ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ва Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Кадастр агентлиги бош мутахассиси Мирзо Улуғбек туманида яшовчи фуқарога нисбатан ички ишлар органлари томонидан жиноят иши қўзғатмаслик масаласини юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали ҳал қилиб бериш эвазига 6 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси катта инспектори фуқародан ноқонуний тарзда 4 минг АҚШ доллари олган вақтида Давлат хавфсизлик хизмати ва прокуратура органлари томонидан ушланди.

Аниқланишича, у Жиноят Кодексининг 251-прим 1-моддаси 3-қисми билан 7 йил муддатга озодликдан маҳрум қилинган маҳкумни Навоий шаҳридаги 11-сонли жазони ижро этиш муассасасидан Чирчиқ шаҳрида жойлашган 14-сонли жазони ижро этиш муассасасига кўчирилишида ёрдам беришини ваъда қилган.

ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ИЖҚКД билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда эса Фарғона шаҳрида яшовчи, 1984 йилда туғилган собиқ ҳарбий хизматчи ўзининг мансабдор танишлари ёрдамида маҳаллий фуқарони ички ишлар органлари тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига 4 минг АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Ўзбекистон


														
														Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони қанча?

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони қанча?

Аҳоли сони 37 миллионга етган бўлиб, шундан аёллар сони – 18,4 миллионни, эркаклар сони – 18,6 миллионни ташкил этади.
10:48 / 28.04.2024

														
														Ўзбекистонда энг кўп ва энг кам маош олувчи касблар статистикаси эълон қилинди

Ўзбекистонда энг кўп ва энг кам маош олувчи касблар статистикаси эълон қилинди

Жорий йилнинг январ-март ойларида ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 4,9 млн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан…
10:07 / 28.04.2024

														
														28 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

28 апрель куни қандай об-ҳаво кузатилади?

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 28 апрель куни Тошкентда ҳаво ўзгариб туради…
22:37 / 27.04.2024

														
														3 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

3 ойда қанча бензин ишлаб чиқарилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2024-йилнинг январ-март ойларида Ўзбекистонда 360,6 минг тонна автом…
22:13 / 27.04.2024

														
														Ўзбекистон 10 мингдан ортиқ ҳамшира ва шифокорларни Буюк Британияга ишлаш учун юборади

Ўзбекистон 10 мингдан ортиқ ҳамшира ва шифокорларни Буюк Британияга ишлаш учун юборади

Улар 3 минг АҚШ доллари миқдорида ойлик маош тўлаш бўйича келишувга эришилган.
14:44 / 27.04.2024

														
														ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 6 млн евро ажратди

ЕИ Ўзбекистон қишлоқ хўжалигига 6 млн евро ажратди

2024 йил 25 апрелда Европа Иттифоқи томонидан Ўзбекистон Ҳукуматига 6 миллион евро (82 миллиард сўмга яқин) маблағ ажратди.
12:41 / 27.04.2024

														
														Сурхондарёда ўрик пишди

Сурхондарёда ўрик пишди

Бу ҳақда, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабар берди.
10:09 / 27.04.2024

														
														Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилади

Ўзбекистонда таваккалчиликка асосланган ўйинлар ва букмекерликка рухсат берилади

Бу бўйича президентнинг тегишли фармони қабул қилинди.
09:23 / 27.04.2024

														
														Бугун Ўзбекистон ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Бугун Ўзбекистон ҳудудларида қандай об-ҳаво кузатилиши маълум бўлди

Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
09:17 / 27.04.2024

Бу ҳам қизиқ

Кенияда сув тошқини қурбонлари сони 70 дан ошди

Кенияда сув тошқини қурбонлари сони 70 дан ошди

Пойтахтдаги бир қанча массивлар сув остида қолган, темир йўл ҳаракати тўхтатилган.
14:47 / 27.04.2024
Исроил Ғазо марказидаги шаҳарларга ҳаво ҳужумлари уюштирмоқда

Исроил Ғазо марказидаги шаҳарларга ҳаво ҳужумлари уюштирмоқда

“Исроил кучлари Ғазо секторининг Марказий қисмидаги Ал-Завайда ва Ал-муборак шаҳарларига ҳаво ҳужумлари уюштирмоқда”, – дея …
09:47 / 28.04.2024
Халқаро жиноят суди Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер бериши мумкин

Халқаро жиноят суди Нетаняхуни ҳибсга олишга ордер бериши мумкин

“Шунингдек, Нетаняхудан ташқари, мудофаа вазири Ёав Галлант ва САХАЛ Бош штаби бошлиғи, шунингдек, Исроил хавфсизлик хизмати…
09:28 / 28.04.2024
Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди

Илон Маск кутилмаганда Хитойга борди

Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
15:10 / 28.04.2024
Ҳозир ҳам узоқ умр кўриш мумкинми?

Ҳозир ҳам узоқ умр кўриш мумкинми?

110 ёшли эркак ўз тавсияларини берди.
11:12 / 28.04.2024
Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли нега камайиб кетди?

Жанубий Кореяда меҳнатга лаёқатли аҳоли нега камайиб кетди?

Корея банки 2040 йилгача йилига 0,1%га пасайишни бошлаши ҳақида огоҳлантирди.
18:01 / 26.04.2024
Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси ҳақида

Дунёдаги энг бой араб шайхининг рафиқаси ҳақида

Малика Амира 1983 йилнинг 15 ноябрь санасида Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида туғилган
13:01 / 27.04.2024
Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони қанча?

Ўзбекистонда никоҳдан ажралишлар сони қанча?

Аҳоли сони 37 миллионга етган бўлиб, шундан аёллар сони – 18,4 миллионни, эркаклар сони – 18,6 миллионни ташкил этади.
10:48 / 28.04.2024
Аёл шифокорлар томонидан даволанадиган беморларнинг ўлиш эҳтимоли камроқ

Аёл шифокорлар томонидан даволанадиган беморларнинг ўлиш эҳтимоли камроқ

Калифорния университетида ўтказилган тадқиқот шуни кўрсатдики, эркак ва аёл шифокорлар тиббий амалиётни бошқача қўллашади.
15:30 / 27.04.2024
Янги тадқиқот: сунъий интеллектдан болалик травмасини аниқлаши мумкин

Янги тадқиқот: сунъий интеллектдан болалик травмасини аниқлаши мумкин

Олимлар технология ёрдамида юзлаб одамларнинг миясини сканерлашди ва олинган маълумотларни таҳрирлашди.
15:25 / 27.04.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!