$
12621.29 UZS
-103.87
158.44 UZS
-0.21
14596.52 UZS
88.57
35° Кечаси 21°

"Совуқдан энг кўп зарарни иссиқхоначилар кўрди. Уларнинг барча муаммоларидан хабарим бор" – Президент

15:06 / 11.08.2023

Сўнгги йилларда иссиқхоналар майдони 3 баробарга кўпайиб, 5,2 минг гектарга етди, уларда етиштирилаётган маҳсулотлар ҳажми 90 минг тоннадан 300 минг тоннага кўпайди. Муҳими, иссиқхоналар 150 минг аҳолини юқори даромадли иш билан банд қилмоқда.

- Шу билан бирга, қишдаги қаттиқ совуқдан энг кўп зарар кўрганлардан бири бу – иссиқхоначилар. Уларнинг барча муаммоларидан хабарим бор, - деди Президент.

Бундан буён Энергетика вазирлиги, вилоят ҳокимлари ва иссиқхона хўжаликлари ўртасида уч томонлама шартномалар тузилиши белгиланди. Бунда вазирлик вилоят ҳокимлари билан бирга ёқилғи маҳсулотларини (кўмир ва газ) иссиқхоналарга узлуксиз етказиб бериш кафолатини беради, иссиқхоналар эса етказиб берилган ёқилғи учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш, уларни ички бозорга ва экспортга чиқариш бўйича мажбурият олади.

Ихтиёрий равишда кўмир ёқилғисида ишлайдиган иссиқхоналарга давлат томонидан рағбатлантириш пакети жорий қилинади.

Жумладан, иссиқхоналарга махсус омбор қуриш ва айланма маблағ учун 14 фоизли кредит линияси очиб берилади, иситиш қозонларини харид қилиш харажатларининг 20 фоизи қоплаб берилади.

Табиий газда ишлайдиган иссиқхоналар айланма маблағларини тўлдиришга ҳам 650 миллиард сўм кредит ресурслари йўналтирилади.

Иссиқхоналарда сердаромад маҳсулот етиштиришни кўпайтириш мақсадида четдан олиб келинадиган гул туганаклари, пиёзбошлари ва қаламчалари 2025 йилга қадар божхона божидан озод қилинади.

1 мингта иссиқхонанинг 2,2 триллион сўмлик кредитларини қайтариш муддати узайтириб берилади.


Бу ҳам қизиқ

Самарқандда янги автовокзал ишга тушди

Самарқандда янги автовокзал ишга тушди

Янги автовокзалнинг ишга туширилиши натижасида 300 нафар аҳоли учун доимий иш ўрни яратилган.
11:58 / 05.08.2025
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишнинг навбатдаги ҳолатлари фош этилди

Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланишнинг навбатдаги ҳолатлари фош этилди

Навбатдаги ҳолатлар Бекобод, Касби ва Муборак туманларида содир бўлди
21:24 / 05.08.2025
Бразилия собиқ президенти қамоққа олинди

Бразилия собиқ президенти қамоққа олинди

У ўғилларининг ижтимоий тармоқларидаги постлари сабабли айбдор деб топилган ва уй қамоғига ҳукм қилинган.
12:38 / 05.08.2025
OpenAI сунъий интеллекти 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 2,9 млрд сўм солиқ тўлади

OpenAI сунъий интеллекти 2025 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистонга 2,9 млрд сўм солиқ тўлади

Компания бу борада “Netflix” ва “Тик-ток” каби гигант компанияларни ҳам ортда қолдирди
18:17 / 04.08.2025
6 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

6 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 20-22 даража илиқ, кундузи 35-37 даража иссиқ бўлади
21:59 / 05.08.2025
Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

Тошкентда сохта ДХХ ходими ушланди

Ҳозирда унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
14:18 / 05.08.2025
Ўтган 6 ой давомида қанча хорижликлар тижорий мақсадларда юртимизга ташриф буюрди?

Ўтган 6 ой давомида қанча хорижликлар тижорий мақсадларда юртимизга ташриф буюрди?

Статистика қўмитаси бу борада маълумотларни очиқлади
20:32 / 05.08.2025
Июль ойида “свет” ва газдан ноқонуний фойдаланиш ортидан тизимга 96 млрд сўм зарар етказилган

Июль ойида “свет” ва газдан ноқонуний фойдаланиш ортидан тизимга 96 млрд сўм зарар етказилган

Қоидабузар истеъмолчиларга нисбатан белгиланган тартибда чоралар кўрилиб, тегишли ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза этувчи органлар…
11:25 / 05.08.2025
Эрдўған Киевга боради

Эрдўған Киевга боради

Ташриф доирасида эркин савдо битими ва Россия-Украина можаросини ҳал этиш бўйича масалалар муҳокама қилиниши билдирилди.
12:35 / 05.08.2025
Туркманистонга етиб борган Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашув ўтказди

Туркманистонга етиб борган Шавкат Мирзиёев Гурбангули Бердимуҳаммедов билан учрашув ўтказди

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилдилар
20:36 / 04.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!