Миграция агентлиги Қозоғистонда бўлиб турган ва транзит йўналишида ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларини огоҳликка чақирди.
Агентлик томонидан Қозоғистон Республикасининг турли ҳудудларида меҳнат фаолиятини амалга ошириб, ватанга қайтиш вақтида ишончсиз автотранспорт воситалари ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланмаслик сўралади.
Аниқланишича, автоҳалокатларнинг асосий қисми, носоз автомобиль ёки тажрибага эга бўлмаган ҳайдовчилар туфайли содир бўлмоқда.
Шу муносабат билан, ушбу давлатда бўлиб турган ҳамда катта трассаларда ҳаракатланаётган Ўзбекистон фуқароларидан йўлларда ҳаракатланишда барча хавфсизлик қоидаларига қатъий риоя қилишни, хавфсиз транспорт воситаларидан фойдаланишни, ишончли автотранспорт воситаси ва ҳайдовчилар хизматидан фойдаланишингиз тавсия этилади.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!