$
12055.90 UZS
44.25
₽
144.16 UZS
0.99
€
13572.53 UZS
109.87
31° Кечаси 18°

Татяна Каримова сайловда айнан Мирзиёевга овоз берганини маълум қилди

11:23 / 11.07.2023

Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг рафиқаси Татяна Акбаровна Каримова жорий йилнинг 9-июл куни бўлиб ўтган президентлик сайловида Шавкат Мирзиёевга овоз бергани маълум бўлди. Буни у ўз Инстаграмъдаги саҳифасига жойлаган суратдан билиб олиш мумкин.

У 10-июл куни сайлов участкасида овоз бераётгани тасвирланган суратни бир неча бор ижтимоий тармоқдаги саҳифасига жойлаштириб, сўнг яна ўчириб юборди.

“Қадрли дўстларим, афсуски, интернетда аввалроқ жойлаган фотосуратим билан боғлиқ атайлаб бузиб кўрсатилган маълумотлар пайдо бўлди. Менинг сайлов бюллетенимда гўёки бирорта ҳам номзод белгиланмагандек кўринган. Шунинг учун мен аниқлик киритишни зарур деб биламан. Ижтимоий тармоққа жойлашда сурат сифати ёмонлашиши ва суратдаги айрим деталлар аниқ кўринмаслигини ҳамма яхши билади”,– деб ёзади Каримова хоним.

Шундан кейин, сўнгги жойлаган суратида Татяна Каримова сайлов бюллетенида айнан Шавкат Мирзиёев номзоди белгилангани акс этган. Бу орқали Татяна Каримова Шавкат Мирзиёев номзодига белги қўйганини исботлашга уринган.

“Мана асл фотосурат, бу менинг танловимни аниқ кўрсатади”– дея ўз ҳаракатига изоҳ берган у.

Таъкидлаб ўтиш керакки , аввалига Каримова жойлаган айнан шу кўринишдаги суратда у сайлов бюллетенида ҳеч бир номзодни белгиламай, уни сайлов қутисига ташлаёттгани акс этган. Орадан вақт ўтиб, у ушбу суратни ўчириб юборган. Ижтимоий тармоқда эса "Татяна Каримова сайловда ҳеч кимга овоз бермади" номли хабарлар тарқалди.

Маълумот учун, келаси ой 75 ёшни қаршилайдиган Татяна Каримова турмуш ўртоғи Ислом Каримовнинг вафотидан кейин Тошкентда ёлғиз истиқомат қилиб келмоқда. Унинг тўнғич қизи Гулнора Каримова бир қатор жиноятларда айбланиб, қамоқда сақланмоқда.


Бу ҳам қизиқ

Жалолов Лондондаги ғалабадан сўнг Ҳусановни кўришга борди

Жалолов Лондондаги ғалабадан сўнг Ҳусановни кўришга борди

Ўзбекистонлик боксчи Баҳодир Жалолов Лондондаги жангида ғалаба қозонганидан сўнг Манчестерга бориб, “Манчестер Сити” клуби м…
11:14 / 19.10.2026
“Рус Тайсони”, Денис  Бойцов вафот этди

“Рус Тайсони”, Денис Бойцов вафот этди

Рус боксчиси Денис Бойцов, “Russian Tyson” лақаби билан танилган боксчи 40 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Орёл вилояти жисмоний…
14:13 / 17.10.2026
Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

Prezident Shavkat Mirziyoyev yoqilg‘i-energetika sohasidagi investorlar bilan muloqotda:

“Men bugun sizlarni ko‘proq muloqotga taklif qilaman. Bir narsani bilishlaring kerakki, investor bilan davlat orasidagi O‘zb…
15:13 / 16.10.2026
Шомуродовнинг голи ва голли узатмаси “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтирди

Шомуродовнинг голи ва голли узатмаси “Истанбул Башакшеҳир”га ғалаба келтирди

18-октябрь куни Туркия Суперлигасининг саккизинчи турида “Истанбул Башакшеҳир” ўз майдонида “Газиантеп”ни 2:1 ҳисобида мағлу…
09:46 / 19.10.2026
Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Пешлавҳани рекламага тенглаштириш расман тўхтатилди.

Ўзбекистонда тадбиркорлар пешлавҳа учун реклама паспортини расмийлаштириш талабидан расман қутулди.
16:06 / 16.10.2026
Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Форишда солиқ ва божхона имтиёзларига эга махсус саноат зонаси ташкил этилади.

Жиззах вилоятининг Фориш туманида қурилаётган атом электр станциясига зарур янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш мақсадида шу ер…
16:17 / 16.10.2026
Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Оқ Уй матбуот котиби 5 кунлик ишдан кейин лавозимидан бўшатилди

Аввалроқ, АҚШ раҳбари Захарияни Оқ Уй матбуот котиби этиб тайинлаган эди.
16:19 / 17.10.2026
Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

Комил Алламжонов Трампнинг махсус ёрдамчиси билан учрашди

“Бугун АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси, Миллий хавфсизлик кенгашининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича катта директори Ма…
09:09 / 17.10.2026
Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистон энергетикасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилади

Ўзбекистонда илк бор энергетика соҳасининг 2050 йилгача бўлган Миллий бош режаси ишлаб чиқилиб, очиқ эълон қилинади. Келгуси…
15:39 / 16.10.2026
Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Дата-марказлар учун электр таъминоти инфратузилмаси олдиндан режалаштирилади

Президент Шавкат Мирзиёев энергетика соҳасидаги инвесторлар билан мулоқотда янги электр станциялари билан бир қаторда электр…
15:03 / 16.10.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!