Агар қонун бузилиши ҳолати аниқланса, бунга ёрдам берган провайдер жавобгарликка тортилиши мумкин.
Ўзбекистонда Телеграм монетизацияси йўлга қўйилишининг қонунийлиги ўрганилмоқда, бу ҳақда Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директори биринчи ўринбосари Вячеслав Пак маълум қилди.
Унинг сўзларига кўра, агар қонун бузилиши ҳолати кузатилса, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга хабар берилади. Бунда қандайдир провайдер ёки кимдир уларга бу борада ёрдам берса, қонун бўйича жавобгарликка тортилади.
Шунингдек, Пак Ўзбекистонда Телеграм офисининг очилиши регуляторга истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва қонун бузилиш ҳолатларида жазолаш имконини беришини таъкидлади.
“Телеграм Ўзбекистон қонунчилигига, жумладан, қонунларимиз ва чекловларимизга риоя қилиши, солиқ тўлаши ва мамлакатда серверларга эга бўлиши керак. Бу фуқароларимизни ҳимоя қилади ва Ўзбекистон иқтисодиёти учун ишлайди”, деди у.
Аввалроқ Телеграм канал эгалари учун монетизацияни ишга туширган эди. Унга кўра, мингдан ортиқ обуначига эга оммавий канал эгаси ўз каналида намойиш этилган рекламадан тушган даромаднинг 50 фоизини олиши мумкин. Тўлов фақат рақамли криптовалюта ТОN билан амалга оширилади.
Монетизация дастури Россия, Украина, Фаластин, Германия ва Исроилдан бошқа давлатларда ишлайди.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!