$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Тележурналист Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди

14:15 / 15.09.2023

“Dunyo bo‘ylab” телеканалининг “Своими глазами” дастури мухбири Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Унда антибиотик дори қабул қилинганидан кейин аллергик реакция кузатилган ва журналист анафилактик шокни бошдан кечирган.

Маълумотларга кўра, 13 сентябрь куни Тошкентда “Dunyo bo‘ylab” телеканалининг “Своими глазами” (Ўз кўзингиз билан) дастури мухбири Рамина Ягафарова 31 ёшида вафот этди. Бу ҳақда 14 сентябрь куни журналист Элмира Тухватуллина маълум қилди.

Унга кўра, 12 сентябрь куни кечқурун Рамина Ягафарова онасини кўриш учун Чилонзор туманидаги хусусий клиникага келган. Томоқ оғриғи туфайли журналист левофлоксацин (антибиотик) таблеткасини олган. Тахминан 10-15 дақиқадан сўнг уни тутқаноқ тутиб, ҳушидан кетган.

Клиника шифокори унга биринчи ёрдам кўрсатган, шундан сўнг Ягафарова реанимация бўлимига жойлаштирилган. Тиббий муолажалардан сўнг у ҳушига келган, аҳволи яхшиланган.

Бироқ 13 сентябрь куни тушдан кейин уни яна тутқаноқ тутган. Тиббий муолажаларга қарамай, у тахминан соат 17:50 да вафот этган, дея изоҳ берди туман прокуратураси.

Суд-тиббий экспертиза хулосасига кўра, ўлим дори-дармонларга аллергик реакция (левофлоксацин), мия ва ўпканинг ўткир шишиши, ўткир нафас ва юрак-қон томир етишмовчилиги, анафилактик шок оқибатида юзага келган.

Чилонзор тумани прокуратураси ҳодиса юзасидан терговга қадар текширув ўтказмоқда.

“У каналимизга яқинда келганди, лекин жамоага тезда қўшилиб кетди ва унинг ажралмас қисмига айланди. Бу вақт давомида мен у тайёрлайдиган дастурлар муҳаррири эдим. Журналист эмас, балки касби бўйича филолог бўлган Рамина тележурналистика асосларини ўзлаштириб, кўз ўнгимизда ўсди”, – деб ёзиб қолдирган Элмира Тухватуллина.


Бу ҳам қизиқ

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Женсен Хуанг атрофидаги можаро ва Nvidia акциялари қийматининг пасайиши ҳақида хабарлар тарқалди

Nvidia компанияси асосчиси ва бош директори Женсен Хуанг атрофида шахсий ҳаёти ҳамда компания фаолиятига оид эҳтимолий хавфс…
10:13 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Деҳқонободда мактабга бориш учун сой кечадиган болалар учун кўприк қурилади

Қашқадарё вилояти Деҳқонобод туманидаги Жингил қишлоғида жойлашган 84-сонли умумтаълим мактаби ўқувчилари фойдаланиши учун 5…
09:42 / 14.11.2026
Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкентда ўқув марказига босқинчилик қилмоқчи бўлган тўрт киши ушланди

Тошкент шаҳридаги ўқув марказларидан бирида сақланаётган катта миқдордаги пул маблағларини босқинчилик йўли билан қўлга кири…
09:59 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

Ўзбекистонда ўт ўриш пулли бўладими? Расмий муносабат билдирилди

12 ноябрь куни ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эндиликда ўт ўриш учун ҳам чипта сотиб олиш ва пул тўлаш кераклиги ҳақида х…
09:56 / 13.11.2026
Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди

Ўзбекистонда нархлар статистикасини кузатиш учун “НархСтат” платформаси ишга туширилди
16:42 / 13.11.2026
"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари ва блогер 10 йилдан ортиқ муддатга қамалди

"Demokrat.uz" раҳбари Фазлиддинхон Меҳмонов ва блогер Азиз Ғоипназаровга нисбатан суд ҳукми эълон қилинди. 11 ноябрь куни чи…
14:44 / 12.11.2026
Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 9 ойда 77 мингдан ортиқ шахс маъмурий қамоққа олинди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида 420 мингдан ортиқ шахс маъмурий жавобгарликка тортилди. Улардан 77 309 нафа…
10:46 / 12.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!