Тошкент вилояти ҳокимлиги хабарига кўра, шаҳар ҳокими лавозимида ишлаб келган Музаффар Ражаббоев ишда йўл қўйган хато ва камчиликлари учун лавозимидан озод этилиб, вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Оҳангарон шаҳар ҳокими лавозимига туман ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникацияларни ривожлантириш, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари вазифасида ишлаб келган Садриддин Шоқосимов номзодини тавсия қилди.
Номзод шаҳарнинг яқин истиқболи юзасидан тақдимот қилди. Халқ депутатлари Оҳангарон шаҳар Кенгаши Садриддин Шоқосимовни шаҳар ҳокими этиб тасдиқлади.

Элёрбек Абдураҳмонов Андижон вилояти Хонобод шаҳри ҳокими этиб тайинланди. Ушбу лавозимга тайинлангунига қадар, Андижон вилояти Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи сифатида фаолият олиб борган.

Навоий вилояти Кармана туманига ҳоким сифатида Шоҳрух Болтаев тайинланди.

Тайинловга қадар у Кармана тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келган.
Шунингдек, Алишер Рашидов Навбаҳор тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

Тайинловга қадар у Навоий вилояти Қишлоқ хўжалиги бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритган.
Самарқанд вилояти Нарпай туманига туман ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — Иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи вазифасида фаолият юритиб келаётган Анвар Болиев ҳоким этиб тайинланди.

Исломов Соҳиб Яхшибекович Фориш тумани ҳокими этиб тайинланди.

Исломов Соҳиб Яхшибекович бунга қадар Фориш тумани “Қишлоқ хўжалигида юқори технологиялар агротехнопарки махсус саноат зонаси дирекцияси” масъулияти чекланган жамият директори лавозимида фаолият юритиб келган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!