Мюнхен хавфсизлик конференсиясида журналистлар Илҳом Алиевдан Владимир Путин билан Россиянинг Украинага ҳужумлари, жумладан Озарбайжон компанияларига тегишли энергетика обектларига зарба берилгани масаласини кўтаргани ёки йўқлигини сўради, аммо президент бунга аниқ жавоб бермади.
Бундан ташқари, Илҳом Алиев Киевдаги Озарбайжон элчихонасига учта ҳужум бўлганини таъкидлади.
“Биринчи ҳужумдан сўнг биз буни тасодиф деб тахмин қилишимиз мумкин эди. Биз Россияга Озарбайжоннинг Украинадаги барча дипломатик ваколатхоналари, жумладан консуллик бўлими, маданият марказлари ва элчихонанинг аниқ координаталарини тақдим этдик. Шунга қарамай, яна икки ҳужум содир бўлди. Демак, бу Озарбайжоннинг дипломатик ваколатхонасига қасддан қилинган ҳужум эди”, — дейди Озарбайжон раҳбари.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!