Фарғона туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган шахс бошқарувидаги Damas русумли автотранспорт воситаси Қирғиз Республикасига чиқиш мақсадида “Водил-авто” чегара божхона постига кириб келган вақтида текширувдан ўтказилганда, автомашина кузов қисмининг ичига яширилган 4 дона ностандарт шаклдаги олтин қуймалар борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида расмийлаштириб олинган. Бу ҳақда ДХХ матбуот хизмати хабар берди.
Экспертиза хулосасига кўра, уларнинг соф оғирлиги 1 кг 232 гр бўлиб, умумий баҳоси 2 млрд 182 млн 466 минг сўмни ташкил этган.
Ҳолат юзасидан ДХХ Фарғона вилояти бўйича бошқармаси Тергов бўлими томонидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 182-моддаси (божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 2-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!