“Тошкент метрополитени” ДУК хабарига кўра, Тошкент метрополитенининг ер усти ҳалқа йўли йўналишида 17 июлдан 19 июлгача – икки кун муддатга поездлар ҳаракати соат 06:00 дан 22:30 гача амалга оширилади. Маълум қилинишича, мазкур чеклов йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ер усти ҳалқа йўли йўналишидаги бекатларнинг техник ҳолатини қўшимча равишда батафсил назоратдан ўтказиш билан боғлиқ.
Қайд этилишича, ушбу муддат давомида Ер усти ҳалқа йўли йўналишидаги 14 та бекатнинг конструктив ва техник ҳолати мутахассислар томонидан белгиланган тартибда синчковлик билан кўздан кечирилади.
Метрополитен маълумотига кўра, профилактик тадбирлар инфратузилманинг ишончли фаолиятини таъминлаш, мавжуд ҳолатни чуқур таҳлил қилиш ҳамда йўловчилар учун янада хавфсиз ва қулай шароитлар яратишга қаратилган.
“Келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун йўловчилардан узр сўраймиз”, – дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!