$
12014.37 UZS
40.93
₽
146.19 UZS
1.66
€
13280.68 UZS
-1.46
31° Кечаси 18°

Тошкент метросининг тез-тез бузилиши сабаблари айтилди

18:51 / 28.11.2023

Тошкент метрополитенининг тез-тез бузилишининг асосий сабаблари айтилди.

Маълум қилинишича, метрополитен ҳаракати таркибларида 6-7 маротаба 2 дақиқадан 12 дақиқагача тўхтаб қолиш ҳолатлари kuzatilgan.Mutaxassisning айтишича, ҳаракат таркиблари ва қурилмалари мавжуд электродеполарда тизимли равишда белгиланган жадвал бўйича техник кўрикдан ўтказиб келинади. Йўналишларнинг сўнги бекатларига борилганда ҳам ҳаракатга чиқишдан олдин машинистлар томонидан текширув ишлари олиб борилади.

Аммо йўловчилар сонининг кескин кўпайиши метро вагонларга белгиланган йўловчилар сонини 2 карра кўпайиши ва бунинг ҳисобига вагонларга нормадан ортиқ юклама тушиб кетиши метро поездларини тез-тез бузилишига олиб келмоқда.

Шунингдек, йўловчилар томонидан вагонларда ва метрополитен ҳудудида шахсий буюмларни қолдириб кетиш каби ҳолатлар кузатилмоқда. Бунда текшириш мақсадида йўналишдаги поездни ҳаракати йўналишидан олинади ва ҳаракат интервалини узайишига олиб келади. Бу каби ҳолатлар бир ой давомида 9-10 маротаба учрайди.Таҳлилларга кўра, йўловчилар оқимининг салмоқли қисми эрталабки тиғиз вақт (7:30 дан 9:30 гача) ва кечги тиғиз вақтга (15:30 дан 19:00 гача) тўғри келиши маълум бўлган. Қайд этилишича, метрополитен нозимлари (диспетчер) томонидан кўрилган зарурий чоралар натижасида, электропоездларнинг тезкор равишда жадвал (график) асосида ҳаракатланиши ташкил қилинади. 2024 йил давомида яна қўшимча 104 дона замонавий метро вагонларини харид қилиш кўзда тутилган. Бунинг натижасида тасарруфдаги ҳаракат таркибларини янгиланишига ҳамда йўналишларда поездлар оралиқ интервалини қисқартиришга эришилади.

 


Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Эпстейн иши бўйича янги тафсилотларни ошкор қилди

Ўзбекистонлик модель Роза (исми ўзгартирилган) 2009 йилда АҚШга боргач, моделлик агентлиги томонидан жинсий жиноятларда айбл…
10:18 / 12.11.2026
GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

GWU президентининг маслаҳат кенгаши йиғилишида университетни ривожлантириш стратегияси муҳокама қилинди

Жорж Вашингтон университети (GWU) президенти Эллен Гранберг ва университет Президентининг маслаҳат кенгаши аъзолари навбатда…
09:27 / 14.11.2026
Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқида қийин аҳволга тушган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди

Россиянинг Узоқ Шарқ федерал округида вақтинчалик меҳнат фаолияти давомида оғир молиявий вазиятга тушиб қолган бир гуруҳ Ўзб…
09:51 / 14.11.2026
Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

Тошкентда 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати қайд этилди

2026 йилнинг январь–сентабр ойларида Тошкент шаҳрида 15–16 ёшли қизлар ўртасида 7 та ҳомиладорлик ҳолати аниқланган. Бу ҳақд…
09:55 / 14.11.2026
Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистонда аҳолига ажратилган 1,1 тонна газни ноқонуний сотмоқчи бўлганлар ушланди

Ўзбекистоннинг турли ҳудудларида аҳолига ажратилган суюлтирилган газни тижорий нархда сотиш мақсадида ноқонуний сақлаш билан…
14:16 / 13.11.2026
Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

Иссиқхона газларини энг кўп чиқарадиган давлатлар ва саноат тармоқлари маълум бўлди

2025 йилда дунё бўйича атмосферага 54,1 миллиард тонна иссиқхона гази чиқарилди. Бу 2024 йилга нисбатан 0,7 фоизга, 1990 йил…
09:45 / 13.11.2026
Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Саида Мирзиёева Париж тинчлик форумида иштирок этди ва Эммануэль Макрон билан учрашди

Париж тинчлик форумида Ўзбекистон Президенти администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева болалар тақдири, Самарқандда илгари сур…
10:24 / 12.11.2026
АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

АҚШда танкер билан тўқнашган круиз кемаси Миссисипи дарёсига чўкиб кетди

2026 йил 13 ноябрь куни АҚШнинг Нью-Орлеан шаҳрида Миссисипи дарёсида танкер кемаси круиз кемаси билан тўқнашди. Ҳодиса оқиб…
09:48 / 14.11.2026
Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Белгородда дрон ҳужуми оқибатида бир оиланинг уч аъзоси ҳалок бўлди

Россиянинг Белгород вилояти Пролетарский посёлкасида дрон турар жойга ҳужум қилиши оқибатида бир оиланинг уч аъзоси — эркак,…
14:31 / 14.11.2026
Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Куз-қиш мавсумида табиий газ таъминоти: аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига устуворлик берилади

Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан 2026–2027 йиллар куз-қиш мавсумида аҳоли, ижтимоий соҳа объектлари ва стратегик …
16:45 / 14.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!