$
12694.87 UZS
-25.13
139.48 UZS
-0.56
13766.32 UZS
-61.59
18° Кечаси 12°

Тошкент вилоятининг тўртта туманида тадбиркорларга солиқ бўйича имтиёзлар берилади

14:33 / 22.09.2022

Тошкент вилоятининг тадбиркорлик яхши ривожланмаган тўртта туманида солиқ имтиёзлари берилади. Бу ҳақда Президент Шавкат Мирзиёев бугун, 22 сентябрь куни Халқ депутатлари Тошкент вилояти кенгаши сессиясид айтиб ўтди.

Қайд этилишича, вилояти ҳокими лавозимига номзоди кўрсатилган Зойир Мирзаев ўз тақдимотида ҳудуддаги энг долзарб муаммолар ва уларнинг ечими бўйича таклифлар тўғрисида ахборот берган. Жумладан, тадбиркорликни ривожлантириш йўналишида 150 минг нафар аҳолининг доимий бандлигини таъминлаш, 40 мингта оилани камбағалликдан чиқариш, 15 мингта тадбиркорлар фаолиятини йўлга қўйиш, 6,5 мингта хизмат ва савдо объэктлари ташкил этиш режалаштирилган.

Шулардан келиб чиқиб, Президент мутасаддиларга:
• жорий йилда оилавий тадбиркорлик дастурлари учун қўшимча равишда 200 миллиард сўм, келгуси йил учун яна 850 миллиард сўм йўналтириш;

• тадбиркорлик паст ривожланган Пискент, Бўка, Бекобод ва Оққўрғон туманларида 2025 йил 1 январга қадар ер, мол-мулк, айланмадан олинадиган солиқларни 1 фоиз, фойда солиғи ставкасини 50 фоиз миқдорида белгилаш, сотилмасдан турган давлат мулки объэктлари бошланғич қийматини 2 баравар камайтириш;

• йил якунигача 34 та маҳаллада Хотин-қизлар бандлигини таъминлаш марказларини ташкил этишни топширди.


Шунингдек, Шавкат Мирзиёев бор имкониятлардан самарали фойдаланса, вилоятда саноатни мутлақо янги босқичга олиб чиқиш мумкинлигини қайд этди.

Мутасаддиларга:

• саноат зоналарини инфратузилма билан таъминлашга 250 миллиард сўм ажратиш;

• Ангренда каолин хом-ашёсини чуқур қайта ишлаб, фарфор ва керамика маҳсулотлари ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш;

• Бекобод туманида чегара олди савдо зонасини ишга тушириш;

• вилоятдаги 100 та маҳаллий корхонани экспортчига айлантириш дастурини амалга ошириш бўйича топшириқлар берилди


Бу ҳам қизиқ

Ангренда рельсдан чиқиб кетган юк вагонлари ҳақида расмий изоҳ берилди

Ангренда рельсдан чиқиб кетган юк вагонлари ҳақида расмий изоҳ берилди

Ангренда релсдан чиқиб кетгани 7 та юк вагони  ҳақидаги видеога “Ўзбекистон темирйўллари” изоҳ берди.
16:36 / 19.05.2024
Гўдакка қўшимча овқат тайёрлаш талаблари

Гўдакка қўшимча овқат тайёрлаш талаблари

Натижада унга қўшимча овқат бериш зарурати туғилади.
10:22 / 19.05.2024
Самарқандда Nexia иккига бўлиниб кетди

Самарқандда Nexia иккига бўлиниб кетди

Бу ҳақда Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ хабар берди.
11:38 / 19.05.2024
Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Гормонлар бузилиши нималарга сабаб бўлади?

Чарчоқ, вазн ўзгариши ва бошқа аломатлар кузатилса, гинеколог-эндокринолог билан учрашиш тавсия этилади.
14:27 / 18.05.2024
Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлагининг фойдали жиҳатлари

Лавлаги таркибидаги шакар тезда қонга сўрилади, натижада унинг кескин кўтарилиши кузатилади.
14:53 / 18.05.2024
Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

Йўловчи поездлар жадвалига ўзгартиришлар киритилади

2 июндан 22 июнгача Тошкент Марказий вокзали ва “Тўқимачи” бекатлари оралиғида модернизация ишлари олиб борилиши сабабли қат…
09:21 / 19.05.2024
Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

Сурхондарёда чиқинди учун тўлов қимматлашди

2024 йил 17 май куни Сурхондарё вилояти ҳокимининг янги қарори эълон қилинди. Унга кўра, чиқиндиларни тўплаш, олиб кетиш бил…
18:01 / 18.05.2024
Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Афғонистондаги кучли ёмғир сабаб 50 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Бугун, 18-май куни Афғонистонда кузатилган кучли ёмғир ва сув тошқинлари оқибатида вилоят маркази Фероз-Коҳда 2000 та уй бут…
16:57 / 18.05.2024
19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

19 май куни айрим ҳудудларда ёмғир ёғади

Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати агентлигининг хабар беришича, 19 май куни Тошкентда ҳаво булутли бўлади, в…
18:17 / 18.05.2024
Кучли ёмғир ва шамол натижасида қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди

Кучли ёмғир ва шамол натижасида қарийб 67 минг истеъмолчи “свет”сиз қолди

Соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакатимиз бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қув…
11:55 / 18.05.2024

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!