Яшнобод туманида 15 та автомашина иштирокида содир бўлган ЙТҲ бўйича маълумот тақдим этилди.
Жорий йилнинг 4 апрель куни соат 11:00 ларда Яшнобод тумани Махтумқули кўчасида йирик йўл-транспорт ҳодисаси қайд этилди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, “Камаз” русумли тиркамали юк автомашинаси ҳамда 14 та енгил автомашина: 3 та Cobalt, 2 та BYD, 1 та Tracker-2, 1 та Spark, 1 та Damas, 1 та Nexia-2, 1 та Nexia-3, 1 та Cherry, 3 та Lacetti иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЙТҲ оқибатида 2 нафар фуқарога тез тиббий ёрдам ходимлари томонидан биринчи ёрдам кўрсатилган.
“Барча ҳайдовчилардан белгиланган қоидаларга амал қилишни ҳамда оралиқ масофани сақлаб ҳаракатланишни сўраймиз”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!