$
12547.38 UZS
-34.59
157.02 UZS
-0.73
14665.38 UZS
-32.88
32° Кечаси 19°

Тошкентда 290 млн долларлик Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди

17:56 / 18.08.2025

Шавкат Мирзиёев 18 август куни Тошкент шаҳрида қуриб битказилган Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Унинг қурилишига 2022 йил 9 ноябрда тамал тоши қўйилган эди. Ўшанда давлат раҳбари Олимпия шаҳарчаси халқнинг юксак бунёдкорлик салоҳияти ва ўзбек спортининг оламшумул ютуқлари рамзига айланиши, меъморий жиҳатдан мукаммал, энергия тежамкор ва энг илғор инновацион ечимларни мужассам қилган замонавий мажмуа бўлишини таъкидлаган эди.

Қисқа вақт ичида 100 гектардан зиёд майдонда мажмуа қад ростлади. Қарийб 290 миллион долларлик ушбу лойиҳа CAMC Engineering компанияси томонидан халқаро талабларга мувофиқ амалга оширилди. Шаҳарчада 5 та асосий спорт мажмуаси жойлашган.

Шулардан велодром мураккаб муҳандислик ечимлари асосида, ўзига хос дизайнда қурилган. Унинг ёғоч қопламаси сифати, траекторияси ва бурилиш бурчаклари Халқаро Олимпия қўмитаси талабларига жавоб беради. Жумладан, йўлак энг мустаҳкам дарахтлардан ясалган, қаватма-қават ётқизилган. Бу сифат мунтазам сақланиши учун велодромда йил давомида бир хил ҳарорат таъминланади. Ҳатто велоспортчиларга ҳаво қаршилигигача инобатга олинган. Трекка ёруғлик бир хил ва тенг даражада тушади. Бу спортчиларга қулайлик бўлиши билан бирга, томоша ва телевизион трансляция меъёрларига ҳам мос. Ўриндиқлар 2 минг 200 кишига мўлжалланган. Халқаро Олимпия қўмитасининг янги талаби бўйича томоша жойларига ҳимоя тўсиғи ўрнатилган. Шунингдек, мажмуа кўп функцияли бўлиб, бу ерда стол тенниси, қиличбозлик бўйича мусобақа ва машғулотлар ўтказиш ҳам мумкин. Бундай даражадаги велодром Ўзбекистонда биринчиси. Мутасаддиларга ҳудудларда шароит яратиб, велоспортни ривожлантириш бўйича дастур тайёрлаш вазифаси қўйилди.

Президент стол тенниси ҳаммабоп, арзон ва қулай спорт эканини таъкидлаб, ҳар бир мактаб ва маҳаллада уни оммалаштириш, анжомларини ишлаб чиқариш юзасидан кўрсатмалар берди.

Шаҳарча марказида 12 минг ўринли стадион жойлашган. Халқаро турнирлар пайтида бу ерда тантанали маросимлар ташкил этилади. Асосийси, яшил майдон ва 9 қаторли югуриш йўлагида енгил атлетиканинг 48 та йўналиши бўйича мусобақалар ўтказилади. Жумладан, жаҳон чемпионати, Бриллиант лигаси, параатлетика баҳслари, кўзи ожизлар ўртасида IBSA ўйинларини ташкил этиш мумкин. Бошқа пайтларда стадиондан маҳаллий ўқув-йиғинлар, амалий машғулотлар орқали дуал таълимда фойдаланилади.

Стадиондаги тўрт қаватли бинода терма жамоалар мутахассислари ва спорт федерациялари фаолият юритади. Енгил атлетика ва пара спорт турлари аҳоли саломатлигини мустаҳкамлашда жуда самарали. Олимпия ва Осиё ўйинларида улар бўйича дастур ҳам кенг. Лекин юртимизда бу имкониятлар тўла ишга солинмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Шу боис енгил атлетиканинг барча йўналишларини ривожлантириш бўйича топшириқ берилди. Унга кўра, вилоятлардаги стадионлар реконструкция қилиниб, енгил атлетика учун шароитлар яхшиланади, хориждан мураббийлар олиб келинади, спортчилар маҳоратини ошириш мақсад қилиб қўйилади.

Улкан сув спорти саройи ҳам замонавий ва қулай. Унда 25х50 метрли сузиш ва 25х20 метрли сувга сакраш ҳавзалари, машғулотлар учун бассейн ва тренажёр заллари бор. Барча шароитлар ва ўлчамлар халқаро олимпия стандарти талабларига жавоб беради. Яқинда World Aquatics федерацияси делегацияси мажмуани кўрикдан ўтказди ва буни тасдиқлади. Яъни бу ерда сузиш, сувга сакраш, синхрон сузиш, сув полоси бўйича қитъа ва жаҳон чемпионатлари, Олимпия дастуридаги нуфузли мусобақаларни ташкил этиш имконияти бор. Уларни 2 мингдан зиёд мухлислар томоша қилиши мумкин.

Давлат раҳбари сув спорт турларини ривожлантириш, халқаро турнирларда натижаларни яхшилаш бўйича ўз фикрларини билдирди. Жамоавий ва яккакураш спорт турлари мажмуалари ҳам халқаро талаблар даражасида бунёд этилган. Уларнинг ҳар бири уч қаватли, 2 минг ўринли. Жумладан, биринчисида волейбол, баскетбол ва гандбол бўйича машғулот ва халқаро мусобақаларни ўтказиш мумкин. Яккакурашлар мажмуаси дзюдо, бокс, таэквондо каби спорт турларини ривожлантиришга асос бўлади. Президент шу ерда спортчилар билан суҳбатлашди.

“Халқаро мусобақаларда байроғимизни баланд кўтариб, мамлакатимиз ривожини намоён этяпсизлар. Сизнинг ҳар бир ютуғингиз халқимиз учун катта ғурур, ёшларимизга куч, далда. Бу ҳаракатларни давом эттириб, болаларни ортингиздан эргаштириб, спортимизни янада юксалтиришингизни тилаймиз”, – деди Шавкат Мирзиёев.

Олимпия шаҳарчасида футбол, волейбол, теннис, чим устида хоккей, енгил атлетика кабилар бўйича 15 та очиқ майдон ҳам барпо этилди. Бундан ташқари, 400 ўринли паралимпия ётоқхонаси, спорт тиббиёти илмий-амалий маркази қурилиши якуний босқичда. Шаҳарчадаги барча иншоотлар энергия тежамкор бўлади. Автотураргоҳлар устида қуёш панеллари ўрнатил



														
														19 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

19 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кундузи 33-38 даража иссиқ, кечаси 15-20 даража илиқ бўлади
22:45 / 18.08.2025

														
														Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Кўкдаладаги портлаш жойига борди

Бош прокурорнинг биринчи ўринбосари Кўкдаладаги портлаш жойига борди

Тиббиёт бирлашмасида даволанаётган беморларнинг ҳолидан хабар ҳам олинди
22:33 / 18.08.2025

														
														Бугун осмонда ноёб ҳодиса: “Сайёралар паради” бўлиб ўтади

Бугун осмонда ноёб ҳодиса: “Сайёралар паради” бўлиб ўтади

Бу ҳодиса Ўзбекистонда ҳам кўринади
22:11 / 18.08.2025

														
														Танзила Норбоева Қозоғистон Сенати раиси билан муҳим келишувни имзолади

Танзила Норбоева Қозоғистон Сенати раиси билан муҳим келишувни имзолади

Сенат раиси ташриф давомида шунингдек, ижодкор ва зиёлилар билан ҳам учрашув ўтказади
20:42 / 18.08.2025

														
														Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари сони йил бошидан бери қарийб 10 фоизга ошди

Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари сони йил бошидан бери қарийб 10 фоизга ошди

Ҳудудлар кесимида энг кўп ҳисса Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда
19:54 / 18.08.2025

														
														Тошкентда 290 млн долларлик Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди

Тошкентда 290 млн долларлик Олимпия шаҳарчаси қуриб битказилди

Шавкат Мирзиёев 18 август куни Олимпия шаҳарчасига ташриф буюрди.
17:56 / 18.08.2025

														
														Наманган вилоятида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди

Наманган вилоятида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди

Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 1983 йилда туғилган шахс Меҳнатобод маҳалласидаги яширин “ҳужра”да 10 нафар …
16:28 / 18.08.2025

														
														Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили учун контракт миқдори оширилмайди

Ўзбекистонда 2025/2026 ўқув йили учун контракт миқдори оширилмайди

Бу ҳақда ҳуқуқшунос Хушнудбек Худойбердиев хабар берди.
16:02 / 18.08.2025

														
														Фарғонага Хитойдан 24 дона автобус олиб келинди

Фарғонага Хитойдан 24 дона автобус олиб келинди

“Фарғонаавтотранс хизмат” МЧЖ томонидан Хитой давлатидан яна қўшимча 24 дона Ютонг автобуслари харид қилинган.
14:29 / 18.08.2025

Бу ҳам қизиқ

Наманган вилоятида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди

Наманган вилоятида ноқонуний диний сабоқ бериш ҳолатлари аниқланди

Янги Наманган туманида қайд этилган ҳолатда эса 1983 йилда туғилган шахс Меҳнатобод маҳалласидаги яширин “ҳужра”да 10 нафар …
16:28 / 18.08.2025
Исроилда 1 миллиондан ортиқ одам иш ташлаш намойишларида қатнашди

Исроилда 1 миллиондан ортиқ одам иш ташлаш намойишларида қатнашди

Тел-Авив ҳукумати ҳисоб-китобларига кўра, Ғазода 50 нафар исроиллик маҳбус бор, улардан 20 нафари тирик.
10:04 / 18.08.2025
18 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

18 август куни кутилаётган об-ҳаво маълумоти

Кечаси 17-19 даража илиқ, кундузи 32-34 даража иссиқ бўлади
22:46 / 17.08.2025
Қийин аҳволда қолган 100 дан ортиқ ватандошимиз Санкт-Петербургдан олиб келинади

Қийин аҳволда қолган 100 дан ортиқ ватандошимиз Санкт-Петербургдан олиб келинади

Мазкур тадбир “Ватанга қайтариш” лойиҳаси доирасида амалга оширилади
19:21 / 17.08.2025
Бугун осмонда ноёб ҳодиса: “Сайёралар паради” бўлиб ўтади

Бугун осмонда ноёб ҳодиса: “Сайёралар паради” бўлиб ўтади

Бу ҳодиса Ўзбекистонда ҳам кўринади
22:11 / 18.08.2025
Солиқ қўмитаси: “Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20 миллиард сўм тўланди”

Солиқ қўмитаси: “Солиқ ҳуқуқбузарликлари ҳақида хабар берганларга 20 миллиард сўм тўланди”

Хабар берган фуқароларга жарима суммасининг 20 фоизи миқдорида мукофот берилган
19:49 / 17.08.2025
Россия Харковдаги кўп қаватли уйга дронлар орқали зарба берди

Россия Харковдаги кўп қаватли уйга дронлар орқали зарба берди

Ҳужум оқибатида беш киши, жумладан бир бола ҳам ҳалок бўлган.
12:59 / 18.08.2025
Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари сони йил бошидан бери қарийб 10 фоизга ошди

Ўзбекистондаги тадбиркорлик субъектлари сони йил бошидан бери қарийб 10 фоизга ошди

Ҳудудлар кесимида энг кўп ҳисса Тошкент шаҳрига тўғри келмоқда
19:54 / 18.08.2025

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!