Ижтимоий тармоқларда номаълум шахс чет эл фуқаросига носвой чекишни таклиф қилаётган ҳолати акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий маълумот берди.
Маълум қилинишича, жорий йилнинг 25 январь куни Чилонзор туманида жойлашган истироҳат боғларининг бирида, 2006 йилда туғилган М.К. чет эл фуқаросига нос, тамаки маҳсулотини чекишни таклиф қилган ҳолда уятли сўзлар билан сўкиниб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан бузган.
Мазкур ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг тегишли моддасига асосан баённома расмийлаштирилди. Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун жиноят ишлари бўйича туман судига юборилган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!