Бугун, 1 март куни соат 15:23 да Тошкент шаҳар ФВБга Мирзо Улуғбек тумани, Қорасув 4-мавзесида жойлашган кўп қаватли уйларнинг биридаги хонадонда чақнаши содир бўлганлиги тўғрисида хабар тушган. Айтилган манзилга ёнғин-қутқарув экипажлари етиб борган.
Воқеа жойига ФВБ, ИИББ, ССБ, прокуратура ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимлари етиб борган.
Ҳозирда манзилда қутқарув ишлари олиб борилмоқда ва 5 нафар фуқаро қутқарилган, ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!
Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!