$
12004.48 UZS
32.84
₽
146.56 UZS
0.23
€
13155.71 UZS
-4.71
31° Кечаси 18°

Зеленский Трамп билан телефон орқали мулоқот қилди

10:45 / 20.03.2025

Доналд Трамп Украина етакчиси Владимир Зеленский билан телефон орқали мулоқот қилди. Трамп Путин билан суҳбатдан сўнг навбатдаги қадамлар қандай бўлишни муҳокама қилган.  

The New York Times нашри хабар беришича, АҚШ президенти Доналд Трамп чоршанба куни Украина президенти Владимир Зеленский билан телефон орқали мазмунли суҳбат ўтказган ва унда Россия президенти Владимир Путин билан муҳокамалардан сўнг кейинги қадамлар муҳокама қилинган.

Трамп ижтимоий тармоқдаги баёнотида телефон орқали суҳбат бир соат давом этганини ва Давлат котиби Марко Рубио ҳамда Миллий хавфсизлик маслаҳатчиси Майкл Уолс яқин орада суҳбат тафсилотларини батафсил баён қилишини билдирган.

“Муҳокаманинг асосий қисми кеча Путин билан бўлиб ўтган суҳбатга асосланди, Россия ва Украинанинг талаб ҳамда эҳтиёжларини уйғунлаштириш масаласи кўриб чиқилди”, — дейди Трамп.

Путин суҳбат чоғида Украинага қарши ҳужумларнинг бир қисмини тўхтатиш бўйича қисман келишувни таклиф қилган эди. Бу келишув Киев Вашингтоннинг талабига кўра рози бўлган 30 кунлик шартсиз сулҳдан камроқни назарда тутарди.

Чоршанба куни Зеленский қисман оташкесим ўрнатиш таклифига маълум даражада очиқ муносабат билдирди, бироқ бундай келишув самарали бўлиши учун АҚШ томонидан назорат қилиниши кераклигини таъкидлади.

“Украина ҳимоя қилиниши керак бўлган объектлар рўйхатини тайёрлайди, агар назорат механизми Россия бизнинг объектларимизга зарба бермаётганини тасдиқласа, биз ҳам уларникига зарба бермаймиз”, — дейди Зеленский Финляндия президенти Александр Стубб билан Хелсинкидаги матбуот анжуманида.

Зеленский Путин томонидан таклиф этилган кенг қамровли сулҳ шартларини, жумладан, Украинага чет эл ҳарбий ва разведка ёрдамини тўлиқ тўхтатиш талабини — Россиянинг музокараларда кўпроқ вақт ютиш ва фронтда ўз позицияларини яхшилашга уриниши сифатида баҳолади.

Путин ва Трамп ўртасидаги суҳбатдан сўнг Зеленский яна шу фикрни такрорлади ва Россия шартлар қўйиш орқали урушни тугатиш нияти йўқлигини кўрсатаётганини айтди.

Зеленский 28 февраль куни Оқ уйда бўлиб ўтган муаммоли учрашувдан сўнг Вашингтон билан мувозанатли муносабатларни сақлашга ҳаракат қилмоқда. Ўша пайтда Трамп ва витсе-президент Жей Ди Венс уни АҚШ ёрдами учун “етарли даражада миннатдорлик билдирмаётганликда” айблаган эди. Учрашувдан кейин Трамп маъмурияти Украинага ҳарбий ёрдам ва разведка маълумотларини вақтинча тўхтатди. Бунинг ортидан Зеленский икки давлат ўртасидаги муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилди.

Европа иттифоқидаги давлатлар ҳар қандай сулҳ ҳаракатларини эҳтиёткорлик билан қўллаб-қувватлаётган бир пайтда Киевга кўпроқ ёрдам беришга ва Россияга босимни кучайтиришга ваъда беришмоқда.

Украина расмийлари АҚШ ва Саудия Арабистонидаги музокаралардан сўнг 30 кунлик ўт очишни тўхтатиш келишувини қабул қилишган эди. Бу шартнома қуруқлик, ҳаво ва денгиздаги ҳужумларни қамраб олган бўлиб, Россиянинг уч йил олдинги кенг кўламли босқинидан бери биринчи марта тўлиқ сулҳ эълон қилиниши мумкин эди. Зеленскийнинг таъкидлашича, ушбу бир ойлик сулҳ узоқ муддатли тинчлик бўйича кенгроқ музокаралар учун имконият яратиши керак эди.


Украина – Россия


														
														Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Украина Москвага энг йирик дрон ҳужумини уюштирди. Қурбонлар бор.

Россия пойтахти Москва сўнгги бир сутка ичида энг йирик дрон ҳужумига учради. Ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари кеча,-19 сентяб…
16:29 / 20.09.2026

														
														Россия Киевга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Россия Киевга ҳужум қилди. Қурбонлар бор

Россиянинг Бучан туманига ҳужуми оқибатида 37 киши ҳалок бўлди
17:09 / 29.08.2026

														
														«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

«Улар ўзи жинни шишадан чиқариб юборишди» – Путин Украина бўйлаб зарбалар ҳақида.

Россия президенти Владимир Путин ВГТРК пропагандачиси Павел Зарубинга берган «интервью»сида Киевнинг мақсади – Россия иқтисо…
15:22 / 23.08.2026

														
														Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Украина урушга аёлларни сафарбар қилади

Аёлларнинг Украина Қуролли Кучларига сафарбар қилиниши, ҳатто жароҳатсиз ҳам аёллар учун кўп сонли жароҳатлар ва соғлиқ муам…
17:31 / 15.08.2026

														
														Украина Россияга Қора денгиздаги жангларни тўхтатишни таклиф қилди

Украина Россияга Қора денгиздаги жангларни тўхтатишни таклиф қилди

Украина Россияга Қора денгиздаги фуқаролик объектларига қаратилган ҳужумларни ўзаро тўхтатишни таклиф қилди. Бу ҳақда масала…
17:07 / 14.08.2026

														
														Рубио: “АҚШ Украинадаги можарони ҳал қила оладиган ягона мамлакат”

Рубио: “АҚШ Украинадаги можарони ҳал қила оладиган ягона мамлакат”

“Қўшма Штатлар ўзини Украинадаги можарони тугатишга қодир ягона мамлакат деб ҳисоблайди”, – деди Давлат котиби Марко Рубио.
15:45 / 22.07.2026

														
														Россия ҳужумидан кейин Украина пойтахти тутун ичида қолди

Россия ҳужумидан кейин Украина пойтахти тутун ичида қолди

“Ёнғинлар туфайли Киевни қора тутун қоплади. Аҳолисига деразаларни ёпиқ ҳолда сақлаш ва иложи бўлса, уйда қолиш тавсия этила…
11:38 / 06.07.2026

														
														Зеленский Трамп билан учрашувнинг дастлабки тафсилотларини маълум қилди

Зеленский Трамп билан учрашувнинг дастлабки тафсилотларини маълум қилди

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини мустаҳкамлаш масаласини муҳокама қилдик.
17:52 / 16.06.2026

														
														Киев Европани урушга тортмоқда

Киев Европани урушга тортмоқда

“Украина Латвия ҳудудидан Россия ҳудудларига қарши дронларни учиришга тайёргарлик кўрмоқда”, – деб хабар берди Россия Ташқи …
10:40 / 25.05.2026

														
														Россия хорижий дипломатларни Киевни тарк этишга чақирди

Россия хорижий дипломатларни Киевни тарк этишга чақирди

Россиянинг Ташқи ишлар вазирли дипломатик ваколатхоналарни Москва Украинанинг 9 майдаги Ғалаба кунини нишонлаш маросимларини…
09:42 / 07.05.2026

Бу ҳам қизиқ

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда муддатидан олдин пенсияга чиқиш учун онлайн ариза топшириш йўлга қўйилди

Ўзбекистонда корхона тугатилиши ёки штатлар қисқариши сабабли ишдан бўшатилган фуқаролар учун муддатидан олдин пенсияга чиқи…
09:43 / 20.11.2026
Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноат зонаси ташкил этилиши мумкин

Ўзбекистонда тиббий маҳсулотлар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш доирасида турк фармацевтика компаниялари учун алоҳида саноа…
14:39 / 19.11.2026
Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 10 ойда коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим ишдан бўшатилди

Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-октабр ойларида коррупцияга алоқадор 1 565 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинд…
09:49 / 20.11.2026
Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилдан буён уч баробар ўсди

Ўзбекистон иқтисодиёти 2017 йилдан буён уч баробар ўсди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакат и…
13:59 / 19.11.2026
Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош конлари учун “ноль чиқинди” талаби жорий этилади

Ўзбекистонда пардозбоп тош саноатида хомашёдан тўлиқ фойдаланиш ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини қайта ишлаш бўйича янги талаб…
15:38 / 20.11.2026
Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косово собиқ президенти Ҳошим Тачига яна қамоқ жазоси тайинланди

Косовонинг собиқ президенти Ҳошим Тачи гувоҳларга босим ўтказиш ва суд жараёнига тўсқинлик қилишда айбдор деб топилиб, 1 йил…
10:14 / 19.11.2026
Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда банклар мижозларга нақд пул беришни узлуксиз таъминлаши шарт

Ўзбекистонда аҳоли ва тадбиркорларнинг нақд пул олиш ҳуқуқини кафолатловчи янги тартиб жорий этилади. Унга кўра, банклар фуқ…
16:18 / 19.11.2026
Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Ўзбекистонда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади: айрим ҳудудларда ёмғир ва қор ёғиши мумкин

Бугун, республиканинг аксарият ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиши кутилмоқда. Айрим жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин. Тоғли…
17:51 / 19.11.2026
Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Ўзбекистонда инвесторларга 10 йилгача солиқ ва божхона имтиёзлари берилмоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон – Туркия бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича юқори даражадаги кенгаш йиғилишида мамлакатда…
14:56 / 19.11.2026
Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон турк инвесторларини Янги Тошкентдаги лойиҳаларда иштирок этишга чақирди

Ўзбекистон Туркия компанияларини қишлоқ хўжалиги, инфратузилма ва қурилиш соҳаларидаги қўшма лойиҳаларга жалб этмоқчи. Бу ма…
14:19 / 19.11.2026

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!

Ўзбекистон ва жаҳонда рўй бераётган энг сўнгги воқеа-ҳодисалар, спорт, шоу-бизнес, маданият, информацион технологиялар ва илм-фан янгиликларидан доимо хабардор бўлинг!